Latest news

09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  0 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  3 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  0 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  3 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  9 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  12 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Корея Республикаси U-20 устози: "Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ажойиб" News

Корея Республикаси U-20 устози: "Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш ажойиб"

Корея Республикаси U-20 терма жамоаси бош мураббийи Йонг Жун Ким U-20 Осиё Кубоги ярим финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, фикрлари билан ўртоқлашди.

- Эртанги рақибингиз Ўзбекистонга қарши қандай тайергарлик кўряпсизлар?

- Ҳар бир учрашув биз учун қийин ўтмоқда. Эртага мезбон билан ўйин ўтказамиз. Мухлисларга тўла стадионда ўйнаш ажойиб, эртанги учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Хитойга қарши қийин учрашув ўтказдингиз. Футболчиларнинг учрашувгача тикланиши бўйича хавотирланмаяпсизми?

- Биз Ўзбекистон терма жамоасидан бир кун кейин ўйнадик. Балки шу сабаб муаммолар бўлиши мункин, лекин биз  иложи борича самарали тикланишга ҳаракат қилдик. Мен эртанги учрашувга тайёргарлик кўрмоқдаман ва қолган жиҳатлар бизга халал бера олмайди.

- Ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоасига қарши 2 та ўртоқлик баҳсида қатнашдингиз. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Ўтган йили Ўзбекистон билан ўйнаганмиз ва улар жуда кучли жамоа,. Улар Осиёда энг кучлиларидан бири деб бемалол айта оламан.  Бизнинг жамоа ҳам ўтган йилги ўйинларга қараганда анча катта ўсишга эришди ва ўйлайманки, эртага чиройли ўйин кўрсатамиз.

- Мусобақа бошида рақиблар осон эди. Хитой терма жамоасига қарши эса қийин учрашув ўтказдингиз. Шу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Бир нечта ўйинчимиз турнир бошиданоқ босқичма-босқич ўйинларини яхшилаб бормоқда, лекин баъзи бир ўйинчилар жароҳат олмоқда. Умид қиламанки, турнир сўнгига қадар ўйинчилар ўзининг энг яхши спорт формасига чиқиб олишади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика