Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Кўпчилик терма жамоамизнинг ғалабасига ишонмоқда (Сўровнома натижалари) News

Кўпчилик терма жамоамизнинг ғалабасига ишонмоқда (Сўровнома натижалари)

Бугун катта футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида БАА термасига қарши майдонга тушади.
Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган охирги тур беллашувига қизиқиш катта. Шу муносабат билан сайтимизга “Терма жамоамиз БААни мағлуб эта оладими?” мазмунида сўровнома жойлаштиргандик.

Бугун натижаларни эълон қиламиз. Сўровнома сайтга қўйилганидан бери 428та овоз келиб тушди. Энг кўп 260 киши “Ҳа” деган жавобни танлаган бўлса, 136 киши “Йўқ” вариантини танлаган. 32 иштирокчи эса “Билмадим” деган жавобда тўхталган.

Терма жамоамизнинг бу йил ҳисобидан фақат битта расмий ўйини бор ва шу ҳам бугун ўтказилади. Кейин эса йил охиригача фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиш имконига эгамиз, албатта РАҚИБ топилса.

Энди сўровнома натижаларига келадиган бўлсак, иштирокчиларидан энг кўп нафари “Ҳа” деган жавобни танлашган. Демак, улар МТЖнинг БАА устидан ғалаба қозонишига ишонишмоқда. Баъзилар эса унчалик ишонмай қарашяпти, шу боис “Йўқ” дейишган. 32 киши эса “Билмадим” деган жавобда тўхталган. Бундан кўриниб турибдики, жуда камчилик термамиз ютишига ё ютқазишига иккиланиб турибди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, якуний ҳисобни ўйин охирида билиб оламиз. Ишқилиб йигитлар йилнинг ягона расмий баҳсида ғалаба қозонишса бўлгани, у ёғи бир гап бўлар.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика