Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Кўпчилик илғамай қолган статистика News

Кўпчилик илғамай қолган статистика

Мадриднинг "Атлетико" клуби қаторасига 10та ўйинда ғалаба қозонди.

Мухлислар одатда "Барса" ёки "Реал" ғалаба қозонса ёки мағлубиятга учрагудек бўлса, ўйин атрофида шов-шув кўтаришади ва бир нечта статистикалар келтирилади. Аммо баъзи жамоларнинг мағлубиятсиз серияси бир муддат кўздан қочади.

Масалан, Мадриднинг "Атлетико" клуби ўзи иштирок этаётган мусобақаларнинг охирги 10тасида ғалаба қозонди. Қуйида шу натижаларни келтириб ўтамиз.

31.10.2024. Испания Кубоги

"Вик - "Атлетико" 0:2

Голлар: Хулиан Алварес 2та.


03.11.2024. Ла Лига

"Атлетико" - "Лас Пальмас" 2:0

Голлар: Жулиано Симеоне, Александр Сёрлот.


07.11.2024. ЕЧЛ

ПСЖ - "Атлетико" 1:2

Голлар: Науэль Молина, Анхель Корреа.


10.11.2024. Ла Лига

"Мальорка" - "Атлетико" 0:1

Гол: Хулиан Алварес.


23.11.2024. Ла Лига

"Атлетико" - "Алавес" 2:1

Голлар: Антуан Гризман, Александр Сёрлот.


26.11.2024. ЕЧЛ

"Спарта" - "Атлетико" 0:6

Голлар: Хулиан Алварес 2та, Маркос Льоренте, Антуан Гризман, Анхель Корреа 2та. 


01.12.2024. Ла Лига

"Вальядолид" - "Атлетико" 0:5

Голлар: Клеман Лангле, Хулиан Алварес, Родриго де Паул, Антуан Гризман, Александр Сёрлот.


05.12.2024. Испания Кубоги

"Касерено" - "Атлетико" 1:3

Голлар: Клеман Лангле, Родриго де Паул, Хулиан Алварес.


09.12.2024. Ла Лига

"Атлетико" - "Севилья" 4:3

Голлар: Родриго де Паул, Антуан Гризман 2та, Самуэль Лино.


11.12.2024. ЕЧЛ

"Атлетико" - "Слован" 3:1

Голлар: Хулиан Алварес, Антуан Гризман 2та.


Мана шу учрашувларда тўплар нисбати "Атлетико" фойдасига 30-7 кўриниш олди. "Атлетико" айни пайт Ла Лига турнир жадвалида 35 очко билан 3-ўринда бормоқда. Пешқадам "Барселона" 38, иккинчи ўриндаги "Реал" 36 очко тўплаган. Европа чемпионлар Лигасида ҳам "матрасчилар"нинг иши чакки эмас. "Атлетико" 36 жамоа орасида 12 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Айтиб ўтганимиздек, "Атлетико" охирги 10та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Бу жамоа сўнгги бор 27 октябрь куни сафарда "Бетис"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Диего Симеоне шогирдлари навбатдаги учрашувни 15 декабрь куни уйда "Xетафе"га қарши ўтказишади.


Х.Холиқов



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика