Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  2 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  177 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

Кўп нарсани ҳал қиладиган ОФК йиғилиши (2-қисм) News

Кўп нарсани ҳал қиладиган ОФК йиғилиши (2-қисм)

Ноябрь ойи охирида ОФК ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда қитъа футболига оид турли масалалар муҳокама қилинади ва қарорлар чиқарилади.

Ушбу мақоланинг дастлабки қисмини ўқимаганлар учун ҳавола.

Биз учун яна 22 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаларнинг Осиё чемпионати мезбони номи аниқланиши ҳам катта аҳамиятга эга. Унга мезбон бўлиш учун Ўзбекистон, Қатар, Эрон ва Саудия Арабистони ариза топширган. Биз учун муаммоли жиҳат мусобақанинг январь ойида бўлиб ўтишидир. Юртимизда бу пайтда ҳаво ҳарорати юқори бўлмайди. Турнирни март ойида ўтказишга эса ижроқўм рози бўлмаслиги мумкин. Лекин агар мусобақани бизга ишониб топширилса, бу Рио де Жанейрода ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш учун яхши имконият юзага келарди.

Футзал бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи 2016 йилги Осиё чемпионатини қабул қилиш учун ҳам Ўзбекистон ариза берган. Шу сабабли кўп тарафлама бу йиғилиш биз учун муҳим аҳамиятга эга бўлади. 22 ёшлилар чемпионати саралаш босқичи ва саралаш баҳслари мезбонлари номи эса 4 декабрда аниқ бўлади.

Бундан аввал ОФК томонидан энг муҳим қарорлардан бири сифатида Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этувчи терма жамоалар сони кўпайтирилганини таъкидлашимиз мумкин. Худди УЕФАдаги бўлгани сингари Осиёда ҳам финал босқичида 24 жамоа қатнашади. Бу қитъа чемпионати финал баҳсларида ОФКнинг 50 фоизга аъзоси иштирок этади деганидир. 2019 йилдан бошлаб шундай форматдаги Осиё Кубогига гувоҳ бўламиз. Бу ўзгариш биринчи навбатда ўртамиёна жамоаларга ҳам қитъанинг бош футбол форумида қатнашишга имконият яратиш, Осиё Кубоги нуфузи ва оммавийлигини ошириш, шунингдек, ОФКнинг бош маркетинг ва ТВ ҳуқуқлари бўйича ҳамкори саналган “World Sport Group”нинг молиявий имкониятларини яхшилашга қаратилган дейиш мумкин. “Чақирув Кубоги” эса бекор қилиб бўлинди.

Осиё ва жаҳон чемпионатларининг дастлабки саралаш босқичларини бирлаштириб юборилган. Бу ҳолат 2018 йилги ЖЧ саралашидан бошлаб амалга киради. Дастлабки саралаш раундида қуйи рейтингдаги жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Жуфтлик ғолиблари гуруҳ баҳсларига йўл олади. 8 гуруҳда 5тадан жамоа курашга киришади. Демак, дастлабки саралаш босқичида жамоалар сони 40та қолиши учун учрашувлар ўтказилади. Бунда кўп нарса саралаш босқичида иштирок этишни хоҳловчи давлатлар сонига боғлиқ. ОФКга аъзо ассоциациялар сони ҳозирда 47та. 40 жамоа 8 гуруҳда курашади. Биринчи ўрин соҳиблари ва иккинчи ўринни олганларнинг энг яхши натижага эришган 4таси жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида ҳал қилувчи раундга йўл олади. Жами 12 жамоа. Улар 6тадан 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ йўлланмасини учун курашни давом эттиришади. Гуруҳларда юқори 2 поғонадан ўрин олганлар ЖЧга боради, учинчи ўрин соҳиблари ўзаро майдонга тушиб, қитъалараро плей-оффда қатнашувчи жамоа номини аниқлашади. Ўша жамоа 12 жамоа Осиё Кубоги йўлланмасини ҳам ҳал этиб қўяди.

Қолган жамоалар эса Осиё Кубоги йўлланмаси учун курашда давом этади. ЖЧ саралашига чиққан 12 жамоадан ташқари энг яхши натижага эришган 24 жамоа қайтадан 6 гуруҳга 4тадан бўлиб юборилади. Демак, 40 жамоадан фақат 4таси курашдан четга чиқиб қолади холос. Бу эса ўртамиёна ва кучсиз термаларга кўпроқ расмий учрашувларда майдонга тушиш имкониятини тақдим этади. Қолаверса, қитъамизда саралаш баҳслари кўпаяди. Якунда 6 гуруҳдан яна 11 ёки 12 йўлланма соҳиби номи маълум бўлади. Агар Осиё Кубоги мезбони ҳам йўлланмалардан бирини қўлга киритса, ундай ҳолда 6 гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўрин эгалари чемпионатга бориш ҳуқуқини қўлга киритади.

ОФКнинг 60 йиллик юбилейи нишонланадиган йиғилишлар ва тадбирлар натижаларини кутиб қоламиз. Байрам эса Филиппин пойтахти Манила шаҳрида бўлиб ўтади.


Беҳзод НАЗАРОВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика