Контега ёзги трансферлар ойнасида қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
26 jun 2022 12:58
News
Контега ёзги трансферлар ойнасида қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
"Тоттенхэм" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнаси вақтида янги футболчилар олиб келиш учун жамоа бош мураббийи Антонио Контега қанча маблағ ажратиши очиқланди.
Қайд этилишича, италиялик мутахассисга янги мавсум олдидан футболчиларнинг трансфери учун 100 миллион евро ажратилади. Футболчиларнинг сотувидан тушган маблағ эса янгиларнинг олиб келинишига ишлатилмайди.
"Тоттенхэм" ёзда ҳимоячи олиб келишни режалаштирмоқда. Маблағнинг катта қисми айнан ҳимоячиларга ишлатилиши мумкин.
Якунланган мавсумда Антонио Конте ва "Тоттенхэм" АПЛда тўртинчи ўринни эгаллаб, ЕЧЛга йўлланма олди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments