Latest news

10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  0 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  4 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14

Конте: "Совринли ўринларга курашиш учун шунга мос футболчилар бўлиши керак" News

Конте: "Совринли ўринларга курашиш учун шунга мос футболчилар бўлиши керак"

"Тоттенхэм" устози Антонио Конте яна бир бор трансферларга мухтожлигини айтди.

- Бернардески ва Кулусевски "Лидс" билан ўйин натижасини ҳал қилишди. Улар бир йил олдин айнан шу мақсадда жамоага олиб келинганди. Жамоада энди улар ўз ролини топиб олишмоқда. Январь ойида "Тоттенхэм" қандай трансферларни режалаштирмоқда?

- Барчангиз яхши биласизки, совринлар учун курашишга, рақобатбардош бўлишга, соврин ютишга юқори даражали футболчилар керак. "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси" каби жамоалар бунга мисол бўла олади. Улар ростдан ҳам кучли жамоалар. Уларнинг таркиби юқори даражали футболчилардан тузилган.

Бир йил олдин биз 7-ўрин сабабли Конференциялар лигасида ўйнадик. Вақт керак. Сабр қилиб, трансферлар амалга ошириб, таркибни кучайтириб, сифатни кўтариш керак. Бугун биз Кулусевски ва Ришарлисон ўртасидаги тафовутни кўрдик.

Мураббий сифатида мен учун улар билан ишлаш муҳим. Родригонинг ўсиши ёки Хейбьергнинг яхшиланишини кўрасизми ёки йўқ, билмайман. Бироқ мен жамоада катта ривожланиш борлигини кўриб турибман. Футболчиларнинг даражасини ошириш учун вақт талаб қилинади. Биз Премьер-лига деб номланган катта рақобатга эга лигада совринли ўрини олмоқчимиз. Бунда футболчининг сифати жуда муҳим, - деди Конте.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика