Latest news

09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  5 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  3 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3

Конте: "Рақибга осон гол уриш учун имкон бермаслигимиз керак" News

Конте: "Рақибга осон гол уриш учун имкон бермаслигимиз керак"

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Ливерпуль"га қарши АПЛнинг 5-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Тўғрисини айтсам, биринчи бўлимда рақибга иккита гол совға қилдик. Биринчи гол стандартнинг тезкор ўйинга киритилиши натижасида, иккинчиси эса ён чизиқдан ўйинга киритилган тўп туфайли содир бўлди. Бу узоқдан берилган ажойиб зарба эди, аммо биз рақибга осон гол уриш учун имконият бермаслигимиз керак. Бундай даражадаги ўйинларда ҳар бир вазиятда эътибор муҳим, чунки кичик детал ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бугун айнан шу учун жазоландик.

Иккинчи бўлимда ҳисобни қисқартирдик ва яна бир гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлдик, афсуски, Коста ундан фойдалана олмади. Ўйинни қутқариш учун вазиятлар бўлди, аммо жуда кеч бўлганди. Иккинчи бўлимни ўша таркиб билан бошладик, лекин ўйин бутунлай бошқача эди. Сўнгги 10 дақиқада 3 нафар янги футболчини майдонга туширдим. Мен Азарни Диегога яқинроқ қўйишим керак эди.

Ҳар бир учрашув қийин бўлади. Буни ёдда тутишимиз керак ва ўтган мавсумни такрорламаслигимиз лозим. Чемпионатдаги 10-ўрин камида ғалати кўринади. Биз ўйинимизни яхшилаш устида ишлашимиз керак" - дейди Конте.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика