Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  2 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  66 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Конте: “Мағлубиятларни жуда ёмон кўраман” News

Конте: “Мағлубиятларни жуда ёмон кўраман”

АПЛ 26-турида “Ман Сити” устидан қозонилган чиройли ғалабадан сўнг, “Тоттенхэм” устози Антонио Конте ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Шубҳасиз, баҳс эмоцияларга бой ўтди. Қойилмақом ўйин бўлди. Уни яхши ўтказдик ва режа бўйича ҳаракат қилдик.

“Ман Сити” умумий учрашувнинг 65-70 дақиқаси давомида тўпга эгалик қилди, шу боис тактик жиҳатдан зўр ўйнашимиз зарур эди. Аммо ҳимояланаётганда ҳам биринчи навбатда ҳужум ҳақида ўйлашимиз керак эди.

Фантастик жамоага қарши баҳсда вазиятлар яратдик ва ажойиб голлар урдик. Бу ғалаба бизга ишонч беради. Қаторасига уч мағлубиятдан кейин “Ман Сити” билан курашиш осон бўлмади.

Лекин бу шундай давр, қўшиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз. Мағлубиятларни жуда ёмон кўраман. Бунга муносабат билдиришимиз жуда муҳим саналарди.

Албатта, Харри Кейн биз учун жуда ҳам муҳим футболчи. Бугун ҳужумчиларимиз жуда яхши ўйнади. Харри тўпни яхши ушлаб турди.

Бироқ, битта ғалаба кифоя қилмайди. Ундан олдин эса кетма-кет 3 ўйинда ютқазганимизни ёддан чиқарманг. Лекин, “Сити”ни таслим этиш ажойиб бўлди”, дейди Конте.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика