КОНМЕБОЛ раҳбарларини "семиз мушуклар" деб атаган Освалдо жазоланиши мумкин
20 may 2015 10:24
News
КОНМЕБОЛ раҳбарларини "семиз мушуклар" деб атаган Освалдо жазоланиши мумкин
Тартиб-интизом қўмитаси "Бока Хуниорс" ҳужумчиси Освалдонинг КОНМЕБОЛ раҳбариятига қарата айтган сўзларини ўрганиб чиқяпти.
Жанубий Америка футбол конфедерацияси Аргентина клубини тартибсизликлар учун Либертадорес Кубогидан чиқариб юборди. "Ривер Плейт"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида мухлислар футболчиларга қарата турли хил спрейлар улоқтиришди. Натижада "Ривер Плейт"нинг бир неча футболчиси шикастланди.
Бундан сўнг Освальдо ўз "твиттери"да КОНМЕБОЛ раҳбарларини "стол атрофида ўтирган мафиянинг семиз мушуклари" деб атади. Бундан сўнг 29 ёшли футболчи ушбу хабарни ўчириб ташлади, аммо қисқа вақт ичида ушбу маълумот Интернетда тарқалиб бўлган эди.
Маълумотларга кўра, бу воқеа Освальдонинг терма жамоага чақирилишига ҳам ҳалақит бериши мумкин.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments