Latest news

20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  1 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  25 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  27 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4

Кўнгли ярим Жаҳон чемпионлари News

Кўнгли ярим Жаҳон чемпионлари

Одатда болалар қандайдир яхши иш қилишса ота-онангга раҳмат дейди халқимиз. Лекин бугун ундай кун эмас.

Бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли чеккаларидан ўнлаб терма жамоалар иштирок этишди. Ҳа, футболчиларнинг барчаси етим болалар ва қизлар эди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мана шу мусобақада иштирок этди.

Терма жамоамиз мураббийи Жамшид Асадов бир неча ой олдин тарихда илк бор Ўзбекистон ҳам мана шу Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин яқин вақт ичида барчаси аниқ бўлади деб менга мурожаат қилганди. Ўшанда ич-ичимдан севингандим. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон миқиёсидаги яна бир нуфузли чемпионатда иштирок этишининг ўзидан қувонгандим.


Мана бугун ўша жамоа Жаҳон чемпиони бўлди! Дунёда ҳозир мана шу йигитлар тенгсиз! Лекин уларнинг кўнгли ярим. Ҳар бир она боласини 9 ой ўз қорнида кўтариб юради ва минг азобда фарзандини дунёга келтиради. Лекин қандай қилиб ўз боласини ташлаб кетишга журъат қила олар экан? Мана шу болалар Меҳрибонлик уйида тарбияланиш билан бирга футбол билан шуғулланишга ва ўз юрти шарафини жаҳон миқиёсидаги мусобақада муносиб ҳимоя қилишга куч топа олишгани ҳақиқий жасорат эмасми? Финалда ўзини ҳам аямай гол уриб оёғини жароҳатлаб олган терма жамоамиз аъзосини кўрдингизми? Мана шу ҳақиқий ватанпарварлик бўлади. Мусобақада иштирок этган барча-барчани бугунги тарихий ғалаба билан табриклаймиз.

Ташкилотчилар беъжизга мусобақага "Келажак сенга боғлиқ" ("Будущее зависит от тебя") деб ном қўйишмаган. Мана шу болакайлар келажакда шундай инсон бўлиб етишишсин-ки, уларни дунёга келтирган лекин турли сабаблар билан "детдом"га ташлаб кетган ота ва оналар пушаймон бўлсин.


Жаҳон чемпионатига бориб ўйинлардан олдин қўлларини дуога очиб, Ўзбекистон мадҳиясини баралла куйлаган, барча рақибларни енгиб байроғимизни баланд кўтарган укаларимиз билан бутун халқимиз фахрланади! Мени хурсанд қилган жиҳат йигитларимиз финал учрашувида ғолиб бўлишганидан кўп ўтмай Ўзбекистон МОҚ президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнин табриги чоп этилди. Демак, бу сафарги Жаҳон чемпионлари ҳам эътибордан четда қолишмайди.

Сарлавҳани нотўғри ёзганим учун узр сўрайман. Уларнинг кўнгли ярим эмас. Сабаби Ўзбекистон мамлакати уларнинг ҳақиқий ота-онаси! Бу давлатда ҳеч ким меҳр ва эътиборсиз қолиб кетмайди!


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +213   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика