Latest news

01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  0 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  1 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  2 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  5 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  6 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  17 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   5 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2

Конфедерациялар кубоги-2017. Стартга 15 кун қолди News

Конфедерациялар кубоги-2017. Стартга 15 кун қолди

17 июнь куни Россияда Конфедерациялар кубоги мусобақаси старт олади. Сайтимиз орқали мусобақага доир турли маълумотлар беришни давом эттирамиз.

​2005 йилги Конфедерациялар кубоги мусобақасида Германия 15та гол уриб мезбонлар орасида рекордчига айланганди. Мутлоқ рекорд эса Бразилияга тегишли. 1999 йил Мексикадаги мусобақада Пеле ҳамюртлари 18та гол уришганди.

Германия ўша мусобақада учинчи ўринни эгаллаганди. Юрген Клинсманн шогирдларининг ўйинлари кўпчиликка маъқул келганди. Дунё ҳужумкор футбол кўрсатаётган жамоани кўришганди. Орадан тахминан 10 йил вақт ўтиб шу жамоа Йоахим Лев қўл остида Жаҳон чемпиони бўлганди.

1999 йил Бразилиядан ташқари Испания 2013 йилги Конфедерациялар кубогида 15та гол урганди. Аммо бунчалик кўп гол урилишига жамоаларнинг йирик ғалабалари сабаб бўлганди. Бразилия 1999 йил Саудия Арабистони устидан 8:2 ҳисобида мағлуб этганди, испанлар эса 2013 йилда Таитини тор-мор этганди - 10:0.

Германия эса ўз майдонидаги мусобақада ҳар бир ўйинда ўртача 2-4тадан гол урганди: 4 – Австралия, 3 – Тунис, 2 – Аргентина, ярим финалда Бразилияга қарши 2та ва учинчи ўрин учун баҳсда Мексикага 4та гол.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика