Latest news

19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  1 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  7 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  1 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3

Конфедерациялар кубоги-2003 ёхуд Марк-Вивьен Фоэнинг вафоти ВИДЕО News

Конфедерациялар кубоги-2003 ёхуд Марк-Вивьен Фоэнинг вафоти ВИДЕО

ФИФА расмий сайти 2003 йилги Конфедерациялар кубоги мусобақасини ёдга олди.

Катта мусобақа финалидан сўнг бундай воқеани деярли ҳеч қачон кўрмагансиз:Мағлуб бўлган жамоа сардори ғолиб жамоаси сардори билан биргаликда совринни қабул қилиб олмоқда. Финалда ютқазган жамоа чемпионлар билан биргаликда стадионни айланиб чиқишмоқда. Мухлислар ҳар иккала жамоани бир хилда олқишлашмоқда. Сабаби ўша пайтда ким ғолиб, ким мағлуб экани умуман аҳамиятга эга эмасди.

2003 йил Франциянинг Париж шаҳрида ўтган Конфедерациялар кубоги у қадар ёрқин бўлмади, бироқ энг таъсирли мусобақага айланди. Футбол иккинчи планга тушди, чунки уч кун олдин катта фожеа рўй берганди. Мусобақа ярим финали доирасидаги Камерун – Колумбия учрашувида африкаликлар ярим ҳимоячиси Марк-Вивьен Фоэ майдон марказига яқин жойда ерга йиқилди ва қайтиб ўзига келмади...

«Майдон марказида йиқилиб тушганида бу қадар жиддий нарса бўлганини ўйламагандик, – деб хотирлайди Камерун терма жамоаси посбони Карлос Камени. – Нима учун у йиқилди? Балки, чарчоқ таъсир қилгандир. Майдонга қайтишига шубҳа қилмаган эдик».

Шифокорлар футболчининг юрагини ишга туширишга ҳаракат қилишди, бироқ ўша воқеадан бир соат ўтиб Фоэ вафот этди.

28 ёшли Фоэнинг вафоти барчани шок ҳолатига тушириб қўйди. Ўша кун бироз кечроқ ўтказилган иккинчи ярим финал доираисидаги Франция – Туркия ўйини бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Фоэ Франциянинг «Лион» клубида ўйнарди, шу боис бу терма жамоанинг кўплаб футболчилари билан таниш эди. Айниқса Франция посбони Грегори Купе «Лион»да Фоэ билан бирга фаолият олиб борар эди. Французлар ўша баҳсдаги илк голни камерунлик футболчининг хотирасига бағишлашди: Тьерри Анри ҳисобни очган вазиятда барча футболчилар қўллари билан осмонга ишора қилишди.



Франция ярим финалда ғолиб бўлиб (3:2) финалга чиқди. Финалда эса Камерун мағлуб этилди (1:0). Французларга ўз майдонидаги мусобақада ғолиб чиқиш жуда муҳим эди:

«Қўшимча босимни ҳис қилардик. Биринчидан ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнардик. Иккинчидан ЖЧ-2002да гуруҳда биронта гол ура олмай қолиб кетган эдик. Шу боис ўзимизни кўрсатишимиз керак эди», - дейди ярим ҳимоячи Робер Пирес.

Барибир натижа иккинчи планга тушиб қолди. Фоэнинг вафотидан кейин хаттоки финал бекор қилиниши ҳам мумкин эди. Агар Камерун финалдан воз кечса ҳеч ким улардан хафа бўлмас эди. Бироқ йигитлар ўзларида куч топишди ва ҳал қилувчи баҳсга чиқишди.

«Уни йўқотганимиздан сўнг мусобақани давом эттириш учун кучимиз қолмаганди, - дейди Карлос Камени. – Аммо унинг қандай жангчи бўлганини, ғалабага бўлган иродаси қанчалик кучли эканини эслагач, барчамиз финалда ўйнашга қарор қилдик. Фоэ хотираси учун ҳам майдонга тушдик».



Жамоа сардорлари финалга Фоэнинг катта расмини кўтариб чиқиб келишди. Учрашувдаги ягона, Анрининг олтин голидан сўнг жамоалар кубокни биргаликда қабул қилиб олишганди.

«Бу жуда ҳам таъсирли, жуда ҳам ҳиссиётли вазият эди, - деб ёдга олади Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жибрилль Сиссе. – Барчамиз тўғри иш қилаётганимизни тушуниб турардик. Бу жуда яхши вазият эди».

Мусобақа ёрқин вазиятлари видеосини томоша қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: ВИДЕО


ФИФА расмий сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика