Latest news

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  2 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  3 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  94 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Концерт маросимларидан кейин АГМК стадиони майсаси бир қадар толиққан News

Концерт маросимларидан кейин АГМК стадиони майсаси бир қадар толиққан

АГМК клубига қарашли стадион майсаси яхши ҳолатда.

Апрель-май ойларида майдон жуда зўр ҳолатда бўлган ва унга Суперлига футболчилари ҳам юқори баҳо берган.

Айрим концерт маросимларидан кейин стадион майсаси бир қадар толиққан. Аммо унинг равонлигида ўзгариш йўқ, тўп бемалол юмалаши, футболчилар жароҳат олмасликлари учун чоралар кўрилган. Футбол ўйнаш учун ажойиб муҳит ҳукмрон.

Стадион ўриндиқлари яхши ҳолатда. CIP секторлар учун юмшоқ ўриндиқлар буюртма берилган бўлиб, улар мавсум якунига қадар Олмалиқ шаҳрига етиб келиши ва ўрнатилиши режалаштирилган. ПФЛ талабидан кейин медиа-трибуна масаласида ҳам ижобий ўзгаришлар бор.

АГМК клуби раҳбарияти майдон атрофидаги реклама баннерлари узоқ масофада тургани бўйича огоҳлантириш олди. Буни клуб вакиллари концерт билан изоҳламоқчи бўлди. Бироқ бир ойда бўлиб ўтадиган тахминан 3 та футбол учрашуви ПФЛ талаби асосида ташкил этилиши шарт. Ташкилотнинг ҳам ўз ҳомийлари билан шартномалари бор бўлиб, улар сўзсиз адо этилиши керак. Бу борадаги қоидалардан клуб вакиллари хабардор (шунинг учун ҳам тижорат масалалари бўйича масъул масаласи долзарб).

Шунингдек, телетрансляция масаласида ТВ ҳодимлари учун ноқулайликлар мавжуд. Оффсайд учун ишлайдиган камераларга мачта керак бўлади. Улар қуёш ва ёмғирдан ҳимояланиши учун соябонлар ҳам. Марказ учун ишлайдиган камераларга эса ойнаванд арка ҳалал беради. Бир неча ойлардан буён бу масала клуб томонидан ижобий ҳал қилиб берилмаган. Янги мавсумда клуб бу каби топшириқларни бажариши шарт қилиб белгиланди. ПФЛ комиссияси клуб стадионини текширувдан ўтказаётганда буларнинг ҳаммаси қабул қилиб олинади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика