Latest news

17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  7

Компьютер ўйинлари "қироллари" ҳақиқий клублардан иш сўраганда... News

Компьютер ўйинлари "қироллари" ҳақиқий клублардан иш сўраганда...

Tags :  Championat.asia
7 октябрь куни FIFA 15 футбол симулятори мухлиси "Ливерпуль" бош мураббийи бўлиш учун клубга ўз резюмесини юборди ва ушбу таклиф расман рад этилди.

Келинг, шунга ўхшаш кўплаб кулгули ва қизиқ вазиятларни ёдга оламиз.

Футбол симуляторлари


Ян Эйр, "Ливерпуль" ижрожи директори компютер ўйинчиси Адам Нилга расмий рад жавобини юборган. Адам тажриба сифадита ўзининг компютер ўйинларидаги ютуқларини санаб ўтиб, жамоа бош мураббийи бўлмоқчи эди.

"Портсмут" клубини иккинчи дивизионда олий лигага олиб чиқиш ва FIFA 15нинг 4 мавсумида Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш - биз қидираётган мураббийнинг тажрибасига мос эмас.

Ян Эйр, "Ливерпуль" ижрочи директори


2014 йилда Премьер-лиганинг яна бир клуби бош мураббийсиз қолди. "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Дэвид Мойесни истеъфога чиқарди. "Қизил иблислар" мухлислари мураббийнинг жойини эгаллашга ҳаракат қилишди.


"Мен футболдаги техник ва тактик жиҳатларни яхши тушунаман. Бунга исбот сифатида Football Manager футбол симуляторидаги фаолиятимни кўришингиз мумкин.

Испаниянинг "Малага"сидан ҳайдаб юборишганига қарамай, кейинроқ уч бора "Йил мураббийи" совринини қўлга киритдим.

Маошга келадиган бўлсак, мен ўйинда олган маблағ каби  ҳафтасига 66 минг тўласангиз бас".

Бретт МакКормик


Football Managerда мен Райан Гиггз 50 ёшга тўлмагунча уни кетишига йўл қўймаганман. "Манчестер Юнайтед"га Дэвид Бекхэмни қайтардим.

Айни дамда "Теккерс" билан шартномам бор. Мени қўлга киритишингиз учун, уларга катта пул тўлашингизга тўғри келади.

Агар номзодим сизга қизиқ бўлмаса, хат учун сарфлаган 5 пенс ва почта маркамни қайтаришингизни ва "Манчестер Юнайтед"нинг мавсумдаги барча ўйинларига чипталар беришингизни сўрайман.

Жои Грэм


Мен "Челси" билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлдим ва "Кардифф Сити" билан Англия Премьер-лигасининг олтин медалларига эга чиқдим. Мени бир неча маротаба "кичик Хосеп Гвардиола" деб аташди.

Клуб турнир жадвалининг юқори қисмига қайтиши учун тажрибаси меникига ўхшаш мутахассисга муҳтож. Мен ёрдамчиликка номзод ҳам топдим.

Жоди Дэйвис


2012 йилда озарбайжонлик 21 ёшли Вугар Гулаган пойтахт клуби ҳисобланмиш "Баку" менежерларидан бирига айланди. Унда жамоани бошқариш борасида ҳақиқий тажриба йўқлигини, аммо 2002 йилдан бери "Football Manager"нинг бирорта сонини ўтказиб юбормаганини айтиб берди.


21 ёшли ўйинчи менежер жойи учун курашда бир неча клубда менежер вазифасида ишлаган, 1991 йилда "Олтин тўп" совринини қўлга киритган Жан-Пьер Папенни ортда қолдиради.


Пойга симуляторлари

2008 йилда Nissan PlayStation учун машҳур ўйинлар серияси "Gran Turismo"ни яратган Polyphony Digital билан биргаликда Nissan PlayStation GT Academy лойиҳасини ишга туширади. Бу лойиҳа ўйинларда муваффақиятга эришган барчага ҳақиқий трассага йўл очар эди.


Бу йигитлар оддий компютер ўйинчиларига ўхшайди, аммо улар ўқишни тугатишмоқда, қаршингизда профессионал пойгачилар турибди.

Кен Чан, "Sony"даги GT Academy маҳсулот менежери.


Лойиҳа тўрт босқичдан иборат эди. Биринчисида ўйинчилар "Gran Turismo"да Nissan машинасида вақт бўйича айланани иложи борича тезроқ якунлаш керак эди, иккинчисида улар турли тестлардан ва соғлик текширувидан ўтишган. Учинчи босқичда ўйинчилар ҳақиқий машиналар билан бошқа давлатдан ташриф буюрган рақибларига қарши инглиз трекларида пойгада қатнашишган.


"GT Academy"нинг сўнгги босқичи ёш ҳайдовчилар учун ўтиш программаси эди ва шундан сўнг уларга халқаро автопойгаларда иштирок этиш учун лицензия берилган. Ғолибларга RJN Motorsport жамоаси томонидан иш берилган.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика