Latest news

11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  1 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  1 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  3 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  7 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8

Компьютер ўйини 11 йил олдин ҳозирги футбол юлдузлари пайдо бўлишини башорат қилган эди News

Компьютер ўйини 11 йил олдин ҳозирги футбол юлдузлари пайдо бўлишини башорат қилган эди

Футбол симуляторидаги истиқболли ўйинчилар биринчи даражали юлдузга айланишди.

Football Manager ўйинлари серияси доимо ўзининг аниқ тахминлари ва сифатли таҳлили билан ажралиб турган, аммо Football Manager 2007 ўйинининг тахминлари ҳозирги футбол юлдузлари пайдо бўлишини аниқ айтиб берган.

"Reddit"нинг икки фойдаланувчиси Football Manager ўйинининг тахминлари аниқлигини текширишга қарор қилишди ва бунинг учун 11 йил олдин, 2006 йилда чиқарилган Football Manager 2007 ўйинидан фойдаланишди. Натижалар фантастик бўлишини ҳеч ким кутмаганди, чунки 10 йилдан сўнг кимлар футбол юлдузига айланишини деярли ҳеч бир футбол мутахассиси айтиб бериши жуда қийин.


Football Manager 2007даги энг истиқболли футболчилар рўйхатини кўраётганда улар ҳозир футболнинг ҳақиқий юлдузлари бўлган ўйинчиларга дуч келишди. Тахминлар шунчалик аниқ эдики, уларни тасодиф дейишга тилингиз бормайди.

Football Manager 2007 фойдаланувчиларга Загребнинг "Динамо" клубида ўйновчи Лука Модричга эътибор қаратишни маслаҳат берган, ҳозир эса Модрич "Реал"нинг "мотори" ҳисобланади.


Football Manager 2007 тахминлари рўйхатида Алексис Санчесни учратиш мумкин - ўйин чиққан пайтда чилилик "Коло-Коло" клубида ўйна эди, ҳозир эса Санчес "Арсенал"нинг биринчи рақамли футболчиси ва Чили терма жамоаси юлдузларидан бири.


Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин. Football Manager ўйини таҳлилчилари ўз ишларини жуда яхши билишади. Энди йирик клублар Football Manager ўйинидаги истиқболли ёшлар рўйхатини қидириб қолишар.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика