Latest news

11:01«Арсенал» яна бир йирик трансфер бўйича иш бошлади  2 10:44ПСЖ мавсумдаги илк йирик харидини амалга оширди — Фабрицио Романо  1 10:28Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади  3 10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  2 10:07«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз»  2 09:41Зафармурод Абдираҳматов: "Тарихимиздаги биринчи олимпиадада фақат иштирок билан чекландик"  7 09:14«Милан» «Реал»ни , «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этди. «Челси»дан эса йирик ғалаба  8 08:45МЮнинг 70 миллион евролик харидининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  5 08:13Элдор Шомуродов терма жамоамизнинг олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида фикр билдирди  10 07:45Шунчаки қойил! 6 очкодан маҳрум бўлган Канада аёллар терма жамоаси плей-оффга йўл олди. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  2 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 04:48Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичида барча жамоалар ичида қандай кўрсаткичлар қайд этди?   16 00:32Расман: "Милан" Павлович трансферини эълон қилди  2 00:01"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 23:31ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади  21

Комилжон Мирзабоев: “Янги мавсумдаги режалармиз улкан” News

Комилжон Мирзабоев: “Янги мавсумдаги режалармиз улкан”

Якунига етган мавсумни “Нефтчи” жамоаси тўққизинчи ўринда якунлади. Бу натижа албатта жамоа мухлисларга ёқмагани бор гап.
 Хўш, янги мавсумда клубда қандай ўзгаришлар содир бўлиши мумкин? Жамоа кейинги мавсумда қандай натижани кўзламоқда? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида “Нефтчи” ПФК раиси, Фарғона футболининг жонкуяр раҳбари Комилжон Мирзабоев билан суҳбатда бўлдик.

- Комилжон ака, аввало, “Нефтчи” ўринбосарлари бронза медалини қўлга киритгани билан табриклайман. Сиз бу натижани кутганмидингиз?

- Табрик учун раҳмат. Албатта, мен жамоада иш бошлаганимдан кейин “Нефтчи”нинг имкониятларини чамалаб кўрдим. Ростини айтсам, ўринбосарларимиз ўз олдиларига қўйган вазифани бажаришди. Бу борада жамоа мураббийи Сергей Ковшов ва футболчиларининг саъйи-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим. Улар ҳар бир ўйинда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди.

- Асосий таркиб вакиллари эса мавсумни у қадар муваффақиятли ўтказа олишмади. Бунинг боиси нимада? Умуман олганда, мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?

- Биласизми, мен клубга келганимда жамоа жар ёқасида қолганди. Аста-секинлик билан барча муаммолар бартараф этила бошланди. Жорий мавсумда асосан жамоани шакллантириш йўлида иш олиб бордик. Алабатта, мавсумда яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қилдик. Аммо кутилмаган мағлубиятлар режаларимизни бардоб қилди.

Таассуротлар ҳақида тўхталадиган бўлсам, мавсум биз учун икки хил ўтди. Аввалига кетма-кет ғалабалар кейин эса мағлубиятлар серияси.

- Сўнгги турдаги мағлубиятлар сабаби нимада?

- Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, айрим ўйинларда омадимиз келмади. Футболда омаднинг ўрни беқиёс. Масалан, рақибларимиз дарвозаси олдида кўплаб голга тортадиган вазиятларни яратдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади. Аксига олиб, рақибларимиз оддий ҳолатларда тўп киритишди. Бундан ташқари, мавсум якунига келиб кетма-кет совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар билан ўйнашимизга тўғри келди.

- Амет Мемет тақдири қандай кечади? Янги мавсумда янги бош мураббий олиб келинадими?

- Янги мураббий борасида гап бўлиши мумкин эмас. Амет Абдуллаевич жамоани қийин аҳволда қабул қилиб олганди ва унга ўзи истаган жамоани шакллантириш учун вақт етишмаганди. Шундай бўлса-да, ушбу мутахассис яхши натижа қайд этишга ҳаракат қилди. Янги мавсумда ҳам Амет Мемет билан ҳамкорликни давом эттирмоқчимиз.

- Кўплаб футболчиларнинг шартномаси якунига етмоқда. Улар билан битим ўзайтириладими? Эҳтимол, янги мавсумда янги футболчилар таркибга келиб қўшилар?

- Шуни айтиш жоизки, шартномаси якунига етаётган футболчиларнинг айримларини жамоада олиб қолмоқчимиз.  30 ёшдан ошган ўйинчилар билан хайрлашишга тўғри келади. Лекин жамоанинг узаги сақланиб қолинади. Қолаверса, яхши натижага эришиш учун таркибимизни тажрибали футболчилар билан тўлдирамиз. Айни дамда кенг кўламли селекция ишлари олиб борилмоқда. Кўз остимизга олиб қўйган кўплаб ўйинчилар бор. Аммо ҳозир уларнинг номини ошкор этмоқчи эмасман.

- Ҳар йили жамоа хорижда йиғин ўтказиш одатга айланган. Бу йил ҳам шундай йиғинлар ўтказиладими?

- Албатта, февраль ойида Туркияда йиғин ўтказиш режалаштирилган.

- Янги мавсумдаги режалар қандай?

- Янги мавсумдаги режаларимиз улкан. Биласиз, фарғоналик футбол мухлислари ҳар доим “Нефтчи”дан яхши натижа кутишади. Мақсадимиз жамоанинг олдинги салоҳиятини тиклаш. Бу борада ҳар қандай қийинчликларни енгиб ўтишга тайёрмиз. Бир сўз билан айтганда, доимо изланишдамиз.

- Ўринбосарлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўладими?

- Ҳа, бу йил ўринбосарлар сафида тўп сурган уч нафар футболчи – Отабек Зокиров, Умид Қодиров ва Достон Турсунзодалар асосий таркибга қўшилишади.  Ўринбосарлар таркибида эса асосан 1994-1996 йилда туғилган ўсмирлар ҳаракат қилишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Аброр Деҳқонов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика