Latest news

21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  1 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  3 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7

Комилжон Мирзабоев иштирокидаги матбуот анжумани ҳақида News

Комилжон Мирзабоев иштирокидаги матбуот анжумани ҳақида

Комилжон Мирзабоев Меметнинг ўтган йили кўтарма пули олмаганлиги ва бошқа бир қатор масалаларга ойдинлик киритди
Аввал хабар берганимиздек, кеча Фарғонада "Нефтчи" клуби раиси Комилжон Мирзабоев охирги кунларда интернет сайтларида чиққан "Ёмғирдан қочиб дўлга тутилган "Нефтчи" номли мақола юзасидан унга аниқлик киритиш мақсадида журналистлар билан учрашди. Анжуманда бир нечта журналистлар ва мақола муаллифи Фарҳод Норбўтаев ҳам иштирок этди. Ушбу матбуот анжуманига "Нефтчи"нинг айрим ишқибозлари ҳам ташриф буюриб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Айтганча мазкур анжуман ноодатий бошланди. Бошқаларни билмадиму, лекин шахсан мени назаримда анжуман савол-жавоб билан бошланади. Аммо кечаги йиғилиш Комилжон Мирзабоевнинг ўз вақтида Спорт ТВда эфирга берилган "Спорт менинг ҳаётим" деб номланган кўрсатувини кўриш билан бошланди. Унда Мирзабоев томон асосан илиқ фикрлар билдирилган. Шундан сўнг матбуот анжуманинг иккинчи қисми бошланиб, унда савол-жавобларга ўтилди. Дастлаб "Нефтчи" клуби раиси матбуот анжуманига келган барча ОАВга ўз миннатдорчилигини билдириб, Норбўтаев ёзган мақолага ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Яқинда интернет сайтларида чиққан "Ёмғирдан қочиб дўлга тутилган "Нефтчи" номли мақолада келтириб ўтилган жиҳатларнинг асоссиз эканлигини айтмоқчи эдим. Балки муаллиф Фарҳоджон Норбўтаев биз ҳақимизда тўлиқроқ маълумотга эга бўлмагани учун ҳам шундай мақола ёзгандир. Мана бугун ушбу мақолада келтириб ўтилган жиҳатларга тўхталиб ўтиб, аслида қандай холат эканлигини сизларга айтиб бераман", -  дея гап бошлади Комилжон Мирзабоев.

- Бугун асосларни келтириб ўтиш мақсадида мақолада ёзилган айрим легионер ўйинчиларнинг шартномаларини ҳам олиб келганмиз. Футболчи ва клуб ўртасида тузилган шартнома махфий ҳисобланади. Уни клуб раҳбари сифатида мен, футболчи ва Ўзбекистон футбол федерациясининг спорт бўлимидаги рўйхатдан ўтказадиган одам билади. Лекин мақолада бу хусусда тамоман бошқа нарсалар ёзилган. Марҳамат кимда қандай саволлар бўлса бемалол беришлари мумкин. Бугун ўзим билан бирга бир нечта ҳужжатларни ҳам далил сифатида олиб келганман. Яна бир гап - оила бу  инсон учун энг муқаддас ҳисобланади. Шахсан мен оиламга заррача ҳам салбий гап тегизишни истамайман. Бу менимча энг ёмони бўлса керак. Майли мени сичқонга ўхшатиш мумкиндир, балиққа ўхшатиш мумкиндир. Лекин оилам ҳақида салбий фикрларни айтишларига қаршиман. Шу боис мақолада бу ҳақда ёзилгани яхши бўмапти. Қолаверса мақоладаги ҳаммаси асосиссиз эканлигини алоҳида айтмоқчиман! Кимдир айтган, ёки кимдир деди дея мақола ёзиш керак эмас. Ҳар қандай нарса аниқ фактларга таяниб ёзилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун келинглар мазкур мақола асоссиз ёзилганига ойдинлик киритайлик. Фарҳоджон ҳам олдин мен билан ҳеч кўришиб суҳбатлашмаган. Балки бу йигит ўз таассуротлари билан мақола ёзган бўлиши мумкиндир. Аммо бу журналист укамизга мени ҳеч қандай ғаразлигим йўқ. Шу сабабли ҳам бугун шу мавзуга аниқлик киритиб олсак. Шахсан мени ишим жуда кўп. Маълумки шаҳримизда янги замонавий стадион қуриб битказилмоқда. У ерда академия очиш бўйича айрим ишларни бажармоқ лозим. Бундан ташқари "Нефтчи" аёллар жамоасини бу йилдан олий лигада ўйнашини таъминлаяпмиз. Клуб қароргоҳини ҳам таъмирдан чиқаришни режалаштирганмиз. У ерда ҳам бугун-эрта иш бошланади. Хуллас ишга шўнғиб кетганмиз. Озгина сабр қилинглар 1-2 йил жамоани шакллантириб қўйгач, жуда ёқмаётган бўлсам ўзим ариза ёзиб ўрнимни бўшатиб қўяман. Жамоани қабул қилиб олганимиздан сўнг 5 йиллик иш режасини ишлаб чиққанмиз. Бу клуб президентининг тасдиғидан ўтган. Айнан ушбу режа бўйича ишлашда давом этамиз. Умид қиламанки жамоамиз тепасидаги қора булутлар тарқаб кетади. Ва мухлисларимиз истаётган ўйинни намойиш этамиз. Мен бунга ишонаман.

Фарҳод Норбўтаев: Аввало ушбу матбуот анжуманини ташкил этганингиз учун сизга катта раҳмат. Ушбу анжуманнинг иккинчи қисмида сизга бир таклифнни киритмоқчиман. Жамоанинг ўтган йилги ўйинчилари бўлмиш Шерзод Ҳакимов, Санжар Асқаралиев, Иқбол Акрамов, Анвар Бердиев ҳамда Бахтиёр Ёқубов билан ҳам мана шундай матбуот анжумани ташкил этишингизни сўрардим. Айнан мазкур футболчиларнинг ўзлари буни менга етқазишимни сўрашди. Менимча улар билан ҳам юзма-юз ўтириб гаплашсак яхши бўлади. Комил ака сизга саволим бор, яъни боя "Нефтчи" клубидаги футболчилар шартномалари ҳақида айтиб ўтдингиз. Мен ҳам ўзим билан бирга Бахтиёр Ёқубовнинг "Нефтчи" билан 2011 йилнинг 15 июнида ва 2011 йилнинг 10 декабрда тузилган шартномасидан нусха олиб келганман. Уларнинг бири 2013 йилнинг 20 декабр кунигача тузилган бўлса, иккинчи шартнома 2014 йилнинг 14 июнигача тузилган. Мана шу холатга қандай қарайсиз? Ва шунингдек мен бу футболчи билан учрашдим. Унинг айтишича шартномадаги имзо шахсан Ёқубовники эмаслигини билдирди. Лекин ҳар иккала шартнома ҳам ПФЛ тасдиғидан ўтказилган.  

- Ёқубовнинг шартномаси бўйича айтадиган бўлсам, футболчи клубга келганида биз ҳамма шартномаларни кўриб чиққанмиз. Унга кўра шартнома 2014йилнинг 5 июнигача тузилган. Шунда у билан гаплашдик. Шартномада кўрсатилган шартларни бажарганмиз. Бу шартномаларни футболчи илгари Лев Вахтин билан тузган. Лекин Бахтиёр бир кун олдимга келиб, шартномасини 3 январь куни тугашини айтди. Шунда мен бўлим бошлиғини чақириб унга футболчининг шартномасини олиб келиб кўрсатишини айтдим. Бахтиёр шартномани кўриб чиққач, ундаги имзо меники эмас деб туриб олди. Шундан кейин унга мен ишга май ойида келганимни бу шартнома эса мендан олдинги раҳбар билан тузилганини тушунтирдим. Шартномада ПФЛнинг печати бор. Уни олганим ҳақида заявичний қоғоз ҳам бор эди. Кейин майли тушундим деб кетди. Январь ойида эса яна олдимга келиб айтдики, мен танишлар орқали шуни билдимки, шартнома 3 январь куни тугар экан деди. Шунда унга холатни яна тушунтиришга уриндим ва июнь ойигача ўйнаб кейин янги шартнома тузиш ҳақида барчасини келишиб оламиз дедим. Қандай талаб ва истакларинг бўлса айтасан келишиб янги шартнома тузамиз дедим. Лекин ҳозир олдинги тузилган шартнома бўйича унда кўрсатилган суммадан бир сўм ҳам ошиқ пул бера олмайман десам, бориб шартномамни яна кўрсак бўладими деди. Шунда унга айтдимки, мен ўзим ПФЛга бортб ўша шартномадан кўчирма олиб келиб сенга кўрсатаман дедим. Амалда шундай ҳам бўлди. ПФЛга сиз айтган 2013 йилда тузилган шартномани ўзимдагисидан нусха олиб бориб кўрсатдим. Уларнинг айтишича бу олдинги раҳбар Лев Вахтиннинг хатоси билан ўтиб кетган экан дейишди. Шунда мен ПФЛдаги шартномадан нусха олиб келиб, Ёқубовнинг ўзига кўрсатдим. Ҳақиқатдан ҳам шартнома муддати тугапти. ПФЛдаги шартнома ҳақиқий. Бу борада ортиқча гап сўз бўлиши мумкин эмас деб у билан янги шартнома ҳақида гаплашадиган бўлдик. Ўтган мавсум тугаётганида эса Бахтиёр Ёқубовнинг соғилиги билан боғлиқ муаммо юзага келганди. Унинг оёғи оғриб турарди. Шунда уни ўз олдимга чақириб қайси шифохонага бориб, даволанасан? Чунки келгуси йил бизга кераксан дедим. Сабаби Ёқубовдек тажрибали футболчи ҳамма жамоага ҳам керакда! Бунинг учун хоҳласанг хорижга чиқиб даволан деб таклиф бердим. Шунда футболчи Москвага боришини айтдим. Операция ва бошқа сарф-ҳаражатлар умуман барчаси учун пулларни унга бердик. Марҳамат айтган жойинга бориб оёғингни даволатиб кел. Лекин 3 январь куни бошланадиган йиғинга тайёр бўлишинг керак дедик. Янги бош мураббий айтдики Бахтиёр Ёқубов бу йил ҳам жамоага керак. Шунинг учун у билан янги шартнома борасида музокарага киришдик. Унга жамоа бу йил 3-ўрин учун курашишини айтдим ва мазкур вазифа уддалансагина шартнома кўрсатилган барча талабларни амалда бажаришимизга келишиб олдик. Бу фикр футболчига ҳам мақъул келди. Шу боис Ёқубов жамоамизнинг барча йиғинларида иштирок этди. Туркия йиғинини якунлаб қайтиб келганиммиздан сўнг эса мураббийлар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мураббийлар штаби айтдики бизга мана шу рўйхатдаги футболчилар керак эмас деди. Уларнинг орасида Ёқубов ҳам бор эди. Шунда мураббийларга шошилинч қарор чиқармасликни уқтириб бу борада Бахтиёрнинг ўзи билан олдин гаплашиб кўришишимни айтдим. Чунки у билан янги шартнома хусусида барчасини оғзаки келишиб олгандик. Мураббийлар эса бошқа ярим ҳимоячи олишларини айтди. Раҳбар сифатида мураббийнинг қарорини хурмат қилган холда, уни фикрини маъқулладим ва футболчи билан хайрлашишга қарор қилдик. Бир кун ўтгач Ёқубовнинг ўзи билан кўришиб гаплашдик. Шунда унга бу йил мураббийлар штабининг режасидан ўрин олмаганини ва эркин агент сифатида бошқа клубга ўтишини айтдим. Бир-биримизга омад тилаган холда дўстона хайрлашдик. Хуллас гапни индаллоси Бахтиёр ва клуб ўртасида тузилган шартномадаги кўрсатилган молиявий масалалар хал этилган ва барча пуллар футболчига тўланган.

- Футболчининг иккинчи шартномада қўйилган имзони тан олмаганига қандай муносабат билдирасиз?
- Сиз айтган шартнома тузилаётган пайтда мен ишламаганман. Шунинг учун бунга қандай фикр билдиришим мумкин. Агарда ҳақиқатдан ҳам мен билан футболчи ўртасида шартнома тузилганида бунга тайинли гап айтишим мумкин эди. Аслида у шартнома ҳам ПФЛ тасдиғидан ўтган бўлиб, унга ушбу ташкилот муҳри босилган. Бориб уни сохта қилиб келиш мени қўлимдан келмайдику ахир! Шахсан бунда мени ҳеч қандай рўлим йўқ. Ким билан бўлса ҳам истаганича муҳокама қилиб олаверсин. Лекин шахсан ўзим Бахтиёрнинг бу йил ҳам жамоамизда ўйнашини хоҳлагандим.

- Юқорида айтиб ўтилган ўйинчилар менинг ушбу матбуот анжуманига келаётганимдан хабар топиб айтишдики, ўша ёзилган мақолада келтирилганларни ҳақиқатдан ҳам шундай эканлигини тасдиқлашди. Қолаверса биз кетаётганимизда клубда пулларимиз қолиб кетган. Лекин биз қуруқ қоғозга имзо чекиб кетганмиз деган фикрларни илгари суришди?
- Бу шунчаки оғзаки гап. Ўша сиз айтган футболчиларга агарда ҳақиқатдан ҳам шу иш қилинган бўлинса, улар келиб бемалол ҳуқуқ тарғибот органларига арз қилишлари мумкин. Кейин биз ойлик маошларни пластик карточкага ўтказамиз. Шундай экан қандай қилиб уларни пулини биз олиб қўйишимиз мумкин. Шу боис ўша футболчилар юқори ташкилотларга мурожаат этиб агарда ҳақ бўлса талаб қилишсин. Масалан мен уларнинг пластикдан олган пулларини олмайман ҳам кўрмайман ҳам. Нега унда ўша футболчилар ўша вақтнинг ўзида менга айтишмаган. Орадан 3-4 ой вақт ўтгач энди сизга айтишяпти экан. Ўзингиз ҳам тушуниб турган бўлсангиз бу ерда биз учун бўхтон бўлмоқда. Мен футболчиларни жуда яхши биламан.

- Шартномалар ҳақида навбатдаги саволим шуки, ўз вақтида клуб сафида тўп тепган Шерзод Ҳакимовнинг айтишича клуб раҳбари ва футболчи шартнома имзоланаётганида кўтарма пуллари 50х50 тақсимланар экан. Мисол учун футболчига 50 миллион сўм кўтарма пули ёзилса унинг ярми клуб раҳбари ва мураббийнинг чўнтагига кетаркан. Шунга ҳам ўз фикрингизни билдириб ўтсангиз?
- Шерзод Ҳакимов ҳам мен билан шартнома тузмаган-ку! У олдин бошқа раҳбар билан шартнома тузган. Ўша шартнома тугагач клубимизни тарк этди. Унинг ҳам "Нефтчи"дан кетишига менинг ҳеч қандай рўлим йўқ. Мен клуб раҳбариман. Буни бош мураббий ҳал қилади. Агарда мураббий ман шу футболчи менга керак деса, у билан шартнома тузиш менинг ваколатимга киради.

- Молиявий масала гапирилганда Амет Меметга ҳам ўтган йили тўланган кўтарма пуллар ҳақида айтиб ўтишингиз сўрардим. Сабаби мақолада ҳам шу нарсага урғу бериб ўтилган?
-  Ҳақиқатдан ҳам шу нарса айтилган. Бу асосли гап эканми ўзи?

- Фарҳод Норбўтаев: Менда бу борада шикоят хати бор. Айнан шунга асосланиб ёзганман?
- Ким экан ўша шикоят ёзган шахс? Сиз оддийгина журналистсиз. Бу каби шикоятлар ҳуқуқ тарғибот органига ва бошқа ташкилот раҳбарларига ёзилади-ку! Майли бу мавзуга ҳам тўхталиб ўтган холда унга аниқлик киритиб ўтаман. Амет Мемет ўтган йили таклифимизга кўра "Нефтчи"га келган. У пайтда бош мураббий бизда Евгений Шохин эди. Шохин эса соғилиги яхши холатда бўлмаётганини айтиб жамоадан кетишини айтдим. Машғулотларга борганимизда ҳам унга стул қўйиб берардик. Юришга қийналган пайтлари ҳам бўлган. Шунда Шохин бизга бошқа мураббий олиб келишимизни кейин ўзи ишдан кетишини маълум қилди. Биринчи даврадан кейин эса биз бош мураббийликка Амет Меметни олиб келганмиз. У пайтда Амет Абдуллаевич билан музокара ўтказаётиб, ҳеч қандай кўтарма пуллари берилмаслигини ва фақат ойлик маош бера олишимизни айтганман. Келаси мавсум учун эса кейинроқ бошқа музокара ўтказамиз. Шунда барча талаб ва шартлар бўлса айтишингиз мумкин деганмиз. Умуман олганда ўтган йили бу мураббийнинг ишидан кўнглим тўлди. Бор кучини бериб ишлади ва жамоани ижобий томонга ўзгартира олди. Бу йил ҳам клубни Мемет бошқаришини режалаштириб вилоят ҳокими билан бу хусусда учрашиб гаплашиб олдик. Ноябрь ойининг охирларида Мемет Украинадан қайтиб келди. Шунда у катта талабларни қўйди. Шунда унга вазиятга реал қараган холда шарт қўйишини  тушунтирдим. Бу анча мунча клуб учун оғирлик қилиши аниқ эди. Фақат унинг биздан нималар сўраганини ҳозир айтмаганим маъқул. Биз клуб президенти билан кейин бу ҳақда маслаҳтлашиб бош мураббийликка Мурод Исмоиловни олиб келишга қарор қилдик. Амет Мемет билан эса шартнома 31 декабрда ўз кучини йўқотган. Марҳамат ишонмасангиз қўлимдаги Меметнинг шартномасини кўришингиз мумкин. Кўтарма пули деган жойида ҳеч нарса йўқ. Лекин агар шу мураббийга кўтарма пулини бериб олиб қолганимизда хурсанд бўлардим. Сабаби тажрибаси катта. Ўтган йили у ҳеч қандай кўтарма пул олган эмас.

П.С. Ушбу матбуот анжуманида бундан ташқари яна бир нечта савол жавоблар бўлиб ўтди. Кейинроқ яна бу борада сизларга эшитганларимизни етказамиз.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика