Latest news

00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 00:00"Челси" - "Лос-Анжелес"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  4 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  8 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3

Комбинацион ҳужумни хушламайдиган Туркманистон News

Комбинацион ҳужумни хушламайдиган Туркманистон

Бугун, 13 январь куни Туркманистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси билан беллашади.

Ушбу баҳсдан олдин қўшниларимизнинг Японияга қарши кечган 1-тур ўйинида (2:3) урган ва ўтказиб юборган голларини таҳлил қилишга уриниб кўрдик.
Баҳсда тўп билан муомала қилиш бўйича устунлик кутилганидек Япония томонида бўлди. Японлар билан учрашувда комбинацион ҳужумдан гол ура олмаслигини билган Туркманистон терма жамоаси эътиборни қарши ҳужум ва узун пасларга қаратди. Ўйиндаги биринчи гол қўшниларимиз томонидан урилди. Арсланмурат Амановнинг индивидуал маҳорати эвазига туркманистонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аманов ўйнаётган (чап) қанотдан бошланган ҳужумларнинг бири муваффақиятли якунланди. Арсланмурат ўз қанотида тўпни қабул қилиб, марказроққа ўтди ва тўпга бор кучи билан зарба берди.

Японияликлар посбони Сюити Гонда ҳимоячи сабаб тўпнинг қайси томонга учаётганини аниқлашга кечикди ва ўз дарвозасини голдан сақлаб қола олмади. 1:0.
Биринчи тайм қўшниларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Мураббийдан керакли кўрсатмаларни олган Япония терма жамоаси футболчилари иккинчи бўлимнинг бошиданоқ хавфли ҳужумлар уюштира бошлашди. Шундай ҳужумларнинг бири голга айланди. 56-дақиқада Туркманистон футболчилари ўз жарима майдончаси ичида Юя Осакони ёлғиз қолдиришди. Айнан шу хато туркманистонликларга қимматга тушди.

"Вердер" ҳужумчиси бир ҳаракат билан ортида келаётган футболчини "хот-догга юборди" ва дарвозани ишғол қилди. Бу гол учрашувда катта бурилишга сабаб бўлди.
Япониянинг иккинчи голи аввалгисидан 4 дақиқа ўтиб урилди. Бир неча дақиқа олдин ҳисоб тенглашганидан шошиб қолган туркманистонликлар ҳимояда қўпол хатога йўл қўйишди. Мекан Сапаров ортида рақиб футболчиси келаётганини кўриб, тўп майдондан чиқиб кетишини таъминламоқчи бўлди, аммо унинг ҳисоб-китоблари жуда нотўғри эди. 

Бунинг устига жамоадоши хатосини тўғирлашга уринган посбон Маммет Оразмуҳамммедов дарвозасини бўш қолдирди. Нагатомо эса бу имкониятдан фойдаланиб, тўпни бўш турган ҳужумчига узатди ва японияликлар яна гол уришди. Учинчи голга алоҳида тўхталиш шарт эмас деб ўйлайман, чунки рикошет масалани ҳал қилди. 3:1.
Захирадан майдонга тушган Алтимурад Аннадурдиев сай-ҳаракатлари Туркманистон терма жамоаси пенальти ишлаб олди. Аҳмет Атаев 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди. Учрашув шу ҳисобда якунига етди.

Туркманистон терма жамоасининг ижобий жиҳатлари
Жамоанинг кўплаб ҳужумлари сўнгги мавсум "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган Арсланмурат Аманов қанотидан амалга оширилади, чунки Аманов керакли пайтда тўғри қарор чиқара оладиган футболчилардан бири
Туркманистонликлар комбинацион ҳужумни эмас, тезликка эътибор берилган қарши ҳужумлар ташкил этишни, узун паслар билан ўйнашни хуш кўради
Бугунги рақибимиз кўпроқ омадини жарима майдончаси ташқарисидан синайди. Улар Японияга қарши баҳсда бир неча марта узоқдан дарвозани ишғол қилишга уринишди ва бунинг уддасидан чиқишди
Туркманистон терма жамоаси футболчилари елкама-елка курашларда ҳар Осиёнинг ҳар қандай жамоаси билан тенг кураша олади.

Туркманистон терма жамоасининг салбий жиҳатлари
Қўшниларимиз тўпни ўзида кўп ушлаб тура олмайди, узоғи билан 3 ёки 4та пасдан сўнг тўпни рақибга олдириб қўйишади.
Бугунги рақибимиз ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ўйнай олмайди. Японияликларнинг бўйи узун бўлмасада, бир неча марта Туркманистон дарвозасига бош билан зарба беришга муваффақ бўлишди.


Хулоса
Натижа ҳисобга олинмаганда Туркманистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк ўйинини биздан яхшироқ ўтказди. Қўшниларимизнинг камчиликларини топишга бироз қийналдим. Туркманистонликлар рақибнинг индивидуал маҳорат бобида устунлиги туфайли таслим бўлишди. Бугунги ўйинда ҳамюртларимиз гол уриш учун кўп тер тўкишига тўғри келади.

Author : Aslanov Jasurbek
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика