Latest news

02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  3 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  3 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  8 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  1 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  6 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  1 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  23 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0

Колумбия - Уругвай 2:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Колумбия - Уругвай 2:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Колумбия - Уругвай учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Колумбия - Уругвай 2:0
29 июнь. 01:00

Бош ҳакам
: Бёрн Куйперс (Голландия)

Ёрдамчи ҳакамлар
: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зейнстра (Голландия)

Захира ҳаками
: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

Голлар
: Хамес Родригез (28, 50).

Колумбия
: Оспина, Запата, Йепес, Санчес, Армеро, Агилар, Гутьеррез (Межиа, 68), Родригез (Рамос, 85), Куадрадо (Гуарин, 80), Цунига, Мартинез.

Уругвай
: Муслера, Годин, Алваро Перейра (Гастон Родригез, 52), Родригез (Эрнандез, 67), Форлан (Стуани, 52), Хименез, Перейра, Аревало, Гонзалез, Кавани, Касерес.

Огоҳлантириш
: Хименез (55), Лугано (77).

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ


Барчага эътибор учун ташаккур! Соғ ва саломат бўлинг, Азиз футбол ишқибозлари!

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Колумбия терма жамоаси чорак финал чиптасини қўлга киритди! Уругвай эса Суарез кетидан ўз юртига қайтиб кетади....


90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
Армеро чап қанотдан Колумбиянинг ҳужумини ривожлантирди. Лекин унинг узатиб берган тўпига жамоадошлари етиб кела олишмади. Ҳисоб йириклашиши мумкин эди...

88`
Колумбия жарима майдончаси ичига кирадиган барча тўпларни Оспина эгаллаб олмоқда.

85`
Учрашув қаҳрамони Хамес Родригез ўз ўрнини Рамосга бўшатиб берди.

83` КАВАНИ! ОСПИНА!
Кучли зарба ва Оспина яна жамоаси голдан сақлаб қолмоқда.

81`
Куадрадо ўз ўрнини Гуаринга бўшатиб берди.

79`
Макси Перейра ажойиб имкониятга чиқиб борди ва тўпни Оспина қўриқлаётган дарвозага йўллади. Лекин яна Оспина жонбозлик кўрсатиб, жамоасини голдан қутқариб қолди.

78`
Уругвай захирасида ўтирган Диего Лугано йўқ жойдан ўзига сариқ карточка ишлаб олди.

76`
Уругвайлик футболчилар ушбу стандарт вазиятини ҳам кўкка совуришди. 

75`
Стуанининг зарбаси Оспина учун анча ноқулай келди. Колумбиялик посбон тўпни майдон ташқарасига чиқариб юборди.

72`
Колумбия мазмунлироқ ўйнамоқда. Уругвай эса ҳужумларини ривожлантиришда кўп хатоларга йўл қўймоқда.

70`
Уругвай анча жонланди. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Лекин ҳозирча булар самара келтирмаяпти. Родригезнинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

68`
Гутьеррес ўрнига Межиа тушди.

67`
Алваро Гонзалез ўрнига Абел Эрнандес тушди.

65`
Уругвай ҳужум ташкил этди. Узоқдан йўллаган зарбани Оспина бартараф этди.

64`
Уругвайга катта иштиёқ етишмаётгандек. Луис Суарезсиз қолган Уругвай анчагина кучсиз кўринаркан...

62`
Ўйин темпи тушиб кетди. Тўп асосан майдон марказида ўйналмоқда.

60`
Уругвай ҳозирча ҳеч нарса қила олмаяпти.

59`
Гонзалес статистика учун зарба берди ва тўпни Оспина ушлаб олди.

57`
Колумбия ушбу стандарт вазиятидан наф чиқара олмади.

55`
Хименез ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Колумбия яна бир имкониятга эга бўлмоқда. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси.

53`
Уругвай таркибида ўзгаришлар. Диего Форлан ўрнига Стуани, Алваро Перейрани Гастон Родригез алмаштирмоқда.

51` Ажойиб ҳужум ва чиройли комбинацион гол! Куадрадо боши билан Хамес Родригезга "скид" қилди ва Хамес қулай вазиятдан унумли фойдалана олди.

50` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ХАМЕС РОДРИГЕЗ!

49`
Колумбия жарима зарбасидан сўнг бурчак тўпини амалга оширди. Уругвайлик ҳимоячиларнинг фаоллиги эвазига ушбу ҳужум бартараф этилди.

47`
Уругвай бурчак тўпини амалга оширди. Лекин барчадан илдамроқ ҳаракат қилган Оспина тўпни эгаллаб олди.

46` Иккинчи тайм бошланди!

Ўйин олдидан Кавани ва Суарезнинг либоси...

Ухлаб қолманглар, иккинчи таймда бизни драматик ўйин турган бўлиши мумкин! Эрталаб туриб "эҳ аттанг, кеча кўрсам бўларкан" - деб қолманг деймизда...

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43`
Колумбиянинг чап қанотдан ривож олган ҳужумини Муслера тўхтатиб қолди.

41`
Уругвайни ўйини ўзгарди. Жамоа кўроқ олдинга бормоқда. Лекин ҳужумларни якунлашга келганда бироз оқсашмоқда.

39` Гонзалезнинг дарвозага йўллаган хавфли зарбасини Оспина қайтариб қолди. Хавфли вазият!

38` ЧУР-ПУР!
Диего Форлан Йепес билан келишолмай қолди. Тинчланинглар ўртоқлар! Тинчлик керак! Футбол ўйнанглар...

37`
Такрорий лавҳада Муслерани кўрсатишмоқда. Қўлидаги қўлқопга қараб, эҳҳҳ деб қўйди.  Қўлқопда нима айб?

36`
Уругвайлик футболчилар: "Колумбда бор аламим мани, Уругвай ватаним мани..." деб ҳужумга ўтишмоқда...

34`
Уругвай жарима зарбаси тепди. Кавани амалга оширган ушбу стандарт вазияти жамоасига наф келтирмади.

32`
Голдан бирозгина аввал бизга "ухлатадиган" футбол эмас, "уйғотиб" юборадиган ўйин керак дегандик! Шу жумлани ёзишим биланоқ Хамес Родригез "любой" одамни "уйғотиб" юборадиган гол киритди! Қойил лекин!

31`
Буёғи энди Сиз ва биз хоҳлагандек кечишига шубҳа йўқ! Уругвай ҳам жонланди! Уругвайни Хамеснинг супер голи уйғотиб юборди шекилли!

Ажойиб гол! Даҳшатли зарба! Хамес Родригез тўпни қабул қилиб олиб, ерга туширмасдан дарвоза томон йўналтирди! Ажойиб траектория билан тўп дарвозадан жой олди! СУПЕР ГОЛ!

28` ГОООООООООООООООООЛ! ГОООООООООООООООЛ! ГООООООООООООООООЛ! ХАМЕС РОДРИГЕЗ!!!!!

28`
Футбол мухлисларини "ухлатиб" қўядиган ўйин эмас, уйғотиб юборадиган баҳс керак!

26`
Сал жонлироқ ўйин кўрсатишса яхши бўларди. Ҳозирча ўйин темпи юқори эмас. Учрашувнинг ички динамикаси юқори даражада фақат.

Цунига уругвайлик футболчилар уч киши бўлиб тўхтатиб қолишмоқда



22`
Колумбия бурчак тўпи тепди. Хамес Родригез амалга оширган ушбу стандарт вазиятидан сўнг Запата боши билан дарвозага зарба йўллади. Аммо тўп йўлига Годин тўғаноқ бўлди.

20` Стадионга йиғилган мухлислар "тўлқин" ташкил этишмоқда. Жуда чиройли манзара!

19`
Уругвай жуда эҳтиёткорлик билан ўйнамоқда. Кавани жамоадошлари ҳужумга ўтишга умуман шошилишмаяпти.

17`
Колумбия сўнгги икки дақиқадан буён тўпни рақибига бермаяпти. Лекин Уругвай ҳимоясини ёриб ўтиш уларга ҳозирча насиб этмаяпти.

15`
Цунига! Ҳа айнан ушбу футболчи ҳозирча фаолроқ. Тўпни эгаллаб олиши билан рақибларини доғда қолдиришга киришиб кетмоқда.

14`
Уругвайга ҳақиқатдан ҳам Суарез етишмаяпти.

13`
Уругвай тўпни эгаллаб олиши билан тезда уни йўқотиб қўймоқда. Жамоа ўйинида кўп узилишлар юзага келмоқда.

12`
Колумбиянинг навбатдаги ҳужуми. Армеро томон узатилган тўпга колумбиялик ҳимоячи етиб кела олмади.

11`
Илк зарба! Цунига ҳозир Муслерани текшириб кўрди. Узоқдан йўлланган зарбани Муслера иккинчи уринишда эгаллаб олди. 

10`
Ҳозирча хавфли вазиятлар кузатилмаяпти. Жамоалар асосан эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда. Бир-бирини ўрганиш жараёни давом этмоқда.

9`
Ниҳоят уругвайлик футболчилар тўпни ҳис этишмоқда. Ўйинни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришга эришишди.

8`
Колумбия фаол. Колумбия кўпроқ ҳужум ташкил этмоқда. Тўп ҳам уларда. Уругвай ҳозирча тўпсиз ҳаракатланмоқда.

7`
Цунига ҳозир Уругвайнинг бир-йўла икки футболчисини ортда қолдириб олдинга қараб кетаётганида уни чалиб йиқитишди.

6` Хамеснинг жарима етказиб берган тўпини Муслера бартараф этишни уддасидан чиқди. Тўп яна колумбияликларда.

5`
Колумбия жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

4`
Хамес Родригез исмли футболчига бугун уругвайлик ҳимоячилар катта эътибор қаратишлари аниқ. Айнан ушбу футболчи Колумбиянинг муваффақиятли ўйинларининг бош сабабчиси ҳисобланмоқда.

3` Тўп асосан колумбияликларда. Уругвай ҳозирча тўпни рақибдан олиб қўйиш чораларини қидирмоқда.

2` Колумбия ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Лекин уларнинг биринчи уринишлари бесамар якунланди.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Умид қиламизки, жамоалар супер беллашувни тақдим этиб беришади! Ҳар иккала жамоага омад тилаб қоламиз! Уругвай тўпни ўйинга киритиб берди. Бошладик...


Айтганча, бугун Уругвай таркибида Луис Суарез исмли футболчи йўқ. Колумбиялик футболчилар қўрқмасдан бемалол футбол ўйнашлари мумкин :-)

Анъанага мувофиқ ҳар иккала терма жамоа давлат мадҳиялари янграб ўтади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Ёзнинг иссиқ кунларида мундиалнинг энг қайноқ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Яна бир неча дақиқалардан сўнг жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи учрашуви Колумбия - Уругвай беллашуви бошланади. Ушбу икки жамоалардан бири бугун мундиални тарк этади ва омадлиси чорак финалда  Бразилия билан тўқнаш келади. Ушбу саволларга жавобни  камида 90 дақиқалик қизғин баҳсдан сўнг билиб оламиз! Ушбу ўйинни матнли трансляциясини Сизга Шаҳбоз Беғамов тақдим этади! 


- Ўйин соат 01:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика