Коке Жоау Феликснинг келажаги ҳақида гапирди
24 feb 2020 15:33
News
Коке Жоау Феликснинг келажаги ҳақида гапирди
Жоау Феликс кеча Ла Лига доирасидаги "Вильярреал" (3:1)га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб гол урди.
Коке ҳаммани ёш футболчига босимни камайтиришга чақирмоқда. "Атлетико" сардори Феликсни бир неча йиллардан сўнг ақлбовар қилмас ўйинчига айланишини тахмин қилмоқда.
"Ҳамма Жоаудан натижа кутмоқда. У ҳали ҳам ўзини такомиллаштириш учун кўплаб имкониятларга эга. Кўплаб буюк футболчилар жамоага мослашиши учун вақт кетган.
Агар у мураббий ва шерикларини эшитишни давом эттирса, Феликс барча томоша қилишни хоҳлайдиган ўйинчига айланади. Унга жароҳатлар ҳалал бермоқда, аммо аминманки, келажакда бошқа Феликсни кўрамиз", - дейди Коке.
Португалиялик футболчи жорий мавсум "Атлетико" сафида Ла Лига 18та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments