Latest news

20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  3 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  14 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5

Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси News

Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ПРО-Лига янги мавсуми олдидан ўз сафига янги ўйинчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.

Тошкентдаги йиғин давомида «Динамо» сафида фаол ҳаракат қилиб, мураббийлар ишончини қозонган ганалик ҳужумчи Кожо Жоэль Самарқанд клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.

24 ёшли ҳужумчи сўнгги 5 йил давомида Қирғизистон чемпионатида тўп суриб, Ўшнинг «Олой» клуби билан Қирғизистон Суперкубоги (2018) ва Қирғизистон кубоги (2020) соҳиби бўлган. 2021 ва 2022 йилларда эса Бишкекнинг «Дордой» клуби сафида Қирғизистон чемпиони ва кубоги соҳибига айланган. Жоэль 2018 йил 26та гол билан Қирғизистонда энг яхши тўпурар номини қўлга киритган бўлса, сўнгги 2022 йилги мавсумда «Дордой» сафида 26 ўйинда 11та голга муаллифлик қилиб, жамоасининг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлган.


Маълумотнома:
Кожо Жоэль
Туғилган санаси: 1998 йил, 21 август
Туғилган жойи: Гана
Амплуаси: ҳужумчи.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика