Latest news

13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  0 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  0 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  10

Кожо Жоэль: "2019 йил "Навбаҳор"дан таклиф бўлган, ҳозир "Динамо"да эканлигимдан бахтлиман" News

Кожо Жоэль: "2019 йил "Навбаҳор"дан таклиф бўлган, ҳозир "Динамо"да эканлигимдан бахтлиман"

Жорий йилда Суперлигага қайтишни мақсад қилган "Динамо" жамоаси Про лигада мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари ўтган турда "Хоразм" меҳмони бўлишди. Афтидан учрашув дурангга қараб кетаётган бир паллада аллақачон кўпчиликнинг эътиборига тушиб бўлган Кожо Жоэль катта саҳнага чиқиб келди. Сўнгги дақиқада у жарима зарбасини голга айлантирди. Про лигада бу мавсум 6 голини урган ганалик форвард тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. "Хоразм" билан учрашувдан сўнг Кожонинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Дастлаб "Хоразм" билан ўйин таассуротларингиз?

- Муҳими ғалабага эришдик. Жарима зарбаси менинг қуролларимдан бири. Лекин жамоадошларим зарбани амалга оширишни истаса, уларга қаршилик кўрсатмайман. Сабаби машғулотларда уларнинг ижрочилик маҳоратини кўрганман. Бироқ ўйин вақтида бу иш бермади. Шу сабабдан тўпни ўзим тепишга қарор қилдим. 

- Ўша вазиятда голга айланишига ишондингизми?

- Жамоадагилар менга ишонишлари ёки аксинча ишонмасликлари мумкин. Аммо мен доим ўзимга ишонаман. 

- Сиз Қирғизистон чемпионатида тупўрар бўлган эдингиз(26та гол). Ҳозирги вақтда ҳисобингизда 6та гол бор. Про лига жамоаларининг кучини кўрдингиз. Тупўрар бўлишингиз учун нечта гол уришингиз етарли бўлади?

- Қирғизистонда энг яхши тўпурар бўлиш мен бажара оладиган ягона қобилият эмас. Аслида бу худо томонидан берилган неъмат ҳисобланади. 

- Ўзбек клублари қўшни мамлакат чемпионатларини кузатиб боришади ва ўзини кўрсатган футболчиларга таклиф билан чиқишади. Сизга Ўзбекистондан аввал ҳам чорлов бўлганми ёки "Динамо" бу борада биринчи бўлдими?

- 2019 йил "Навбаҳор"дан таклифлар бўлган. "Динамо"дан ҳам ўтган мавсумларда чорловлар келган. Лекин жамоам мени қўйиб юборишни истамаган эди. Ҳозир бу ерда эканлигимдан бахтлиман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика