Latest news

10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  1 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4

Клубларни хусусийлаштириш. Қачон бу босқичга тўлиқ етиб келамиз? (Бекзод Толибов блоги) News

Клубларни хусусийлаштириш. Қачон бу босқичга тўлиқ етиб келамиз? (Бекзод Толибов блоги)

Tags :  Футбол
Клубларни хусусийлаштириш хусусида аввал ҳам кўп гапирилган. Бу жараён ҳозир ҳам давом этаяпти.

Соҳага алоқадор мутахассислар фикр билдираяпти, журналистлар таҳлил ва хулосаларга асосланиб айни масала юзасида мақола эълон қилишаяпти. Лекин ўзбек футболида клубларни хусусийлаштириш борасида ишлар хамон ўзининг жадал кўринишига чиқмаяпти. Бу борада жонли мисоллар йўқ эмас, масалан ҳозирги кунда хусусий клуб дейилганида биринчи бўлиб Яйпаннинг "Турон" клуби кўз олдингизга келади. Шунингдек молиявий имкониятлар туфайли Про-лигани тарк этишга мажбур бўлган "Оқ-тепа" ва "Истиқлол" клублари ҳам хусусий саналарди. Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби жорий мавсумдан барча чемпионатлардаги иштирокини якунлади. Бу холат клубнинг батамом тугатилганлигини англатади. Фарғонанинг "Истиқлол" клуби эса гарчи Про-лигани тарк этган бўлса ҳам ёш футболчилардан иборат таркибни сақлаб қолди ва жорий мавсумдан бошлаб ташкил этилаётган U-18 чемпионатида иштирокини давом эттирмоқда. Ва бу орқали клуб келаси йилдан Биринчи лигада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.



Хусусий клуб деганда ўзи нимани тушунамиз? Барчангиз тушуниб турганингиздек, давлат томонидан молиялаштирилмайдиган, яъни ўзини-ўзи таъминлайдиган клуб. Бунда давлат бюджетидан пул олмайдиган клуб ўз ҳаражатларини қандай қоплайди? Тизимдаги ишчи-ходимлар, футболчиларнинг маошлари, уй ва сафар учрашувлари ҳаражатлари каби чиқимларни қандай қоплайди? Ёки қайсидир чемпионатда иштирок этиши учун бадал тўловларини қаердан олади? Клубларни лицензиялаш учун қўйиладиган талабларда, масалан Суперлига клубида асосий жамоа, U-21 ўринбосарлар, U-18 ёшлар ва минимум U-16 аёллар жамоаси бўлиши шарт. Бундан ташқари клуб ўзининг футзал жамоасига ҳам эга бўлиши ҳақидаги талаб ҳам бор. Шундан келиб чиқсак битта Суперлига клуби умумий айтсак 200 нафар атрофидаги футболчи ва ишчи-ходимлар учун ҳаражат қилади. Хусусий клубда таъсисчи ва хомий бунга молиявий томондан туриб бериши лозим, ҳозирги кунда биздаги холат шундай. Агар тизимни тўғри ташкил этиб борсак, келажакда футбол клублари орқали даромад топишимиз мумкин, лекин аввал ўша жараёнга қадар етиб боришимиз керак. Нега деганда ҳозир бизда телетрансляциялар сотуви орқали клублар пул топмайди. Шунингдек клублардаги маркетинг ишлари бўйича ҳам мақтана олмаймиз, "Қизилқум"да фаолият олиб бораётган ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ўз интервьюсида бизда маркетинг Хитой чемпионатларидан анча ортда қолаётганини айтиб ўтди. Тўғри, футболчининг бу фикрлари кимгадир ёқди ёки ёқмади, лекин боримиз шунақа ва у кўрганларидан келиб чиқиб ростини айтди.




ЎзПФЛ телетрансляциялар орқали клубларни даромадга олиб кириш, босқичма-босқич бадал тўловларини бекор қилиш устида ишламоқда. Бу амалиётнинг жорий қилиниши келажакда миллий чемпионатларимизда хусусий клублар иштирокини нг кўпайишига (яшаб қолишига) олиб келади. Бу мусобақа ташкилотчисининг клубларга берадиган ёрдами бўлади. Лекин клубларнинг ўзлари бу борада (даромад топишда) қандай ишлашлари керак? Жаҳон амалиётига разм солсангиз, футбол клублари топаётган даромадларнинг аксарият қисми трансферлардан келади. Улар футболчи етиштиради, уни кучлироқ лига иштирокчисига сотади ва шу орқали клубнинг сарф-ҳаражатларни қоплайди. Шунингдек уларда телетрансляциялар ва маркетингдан келадиган даромад ҳам бор. Ижрочилари кирим ва чиқимни тўғри ташкил этган клублар табиий холда бой ва камида 5 йиллик режага эга бўлади. Хўш, бизда қандай? Телетрансляциялар ва бадал тўловлари бўйича ишлар олиб борилаётгани хусусида айтиб ўтдик, лекин булар хусусий клуб фаолияти учун етарли бўлади деб ҳисоблаш тўғри эмас. Клублар қошида футбол академияларнинг мавжуд бўлиши тизимдаги жамоалар учун ташқаридан футболчи сотиб олинишига кетадиган сарфнинг олдини олади. Масалан Қаршининг "Насаф" клуби (хусусий клуб деб назарда тутилаётгани йўқ) жамоаларини асосан ўз академиясидан етишиб чиққан футболчилар билан тўлдиради, шунингдек керак бўлса трансферлардан ҳам пул топади.

Ҳозирги кунда бизда футбол клубларида маркетинг тизимлари бутунлай ишламаяпти деб ҳам бўлмайди, мазкур соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар меҳнатини ҳам қадрлаш керак. Улар ҳам ҳаракат қилаяпти, изланаяпти албатта. Лекин етарли даражада эмас. Эндиликда бозор иқтисодиёти шароити янгича инновацион ёндашувни талаб этади. Рақобат муҳитида яшаб қолиш учун маркетинг ва медиа ҳам клублар даромадларига ўз ҳиссасини қўша олиши лозим. Ҳозирда футбол клубларимиз чипталар савдоси, стадионлардаги реклама баннерлари ва жамоалар либосларидаги турли брендларнинг жойлаштирилиши каби ёндашувлар эвазига даромад топиш амалиётини йўлга қўйишди. Бу албатта яхши, жуда яхши, клублар ўз-ўзларининг ҳаражатларини қоплашни ўрганмоқда. Лекин булар ҳам етарли эмасдек кўринмоқда. Чунки юқорида келтирганларимиз, яъни даромад келаётган манбалар ҳам хусусий клубнинг тўлиқ ҳаражатлар сметасини қоплай олмайди, яна қандайдир янгича ёндашувлар керак.



ЎзПФЛ футбол клубларида фаолият олиб бораётган маркетинг ва медиа вакиллари иштирокида ташкил этган семинарда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам даромад топиш мумкинлиги ҳақида таъкидланди. Бу тўғри ва ҳозирги куннинг талаби шундай. Клублар ижтимоий тармоқлар орқали даромад топиши босқичига аллақачон етиб келдик. Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга етган бир вақтда улар орасидаги интернет фойдаланувчиларини қанчалик кўп қисмини ўзига жалб эта олган клуб ижтимоий тармоқлардаги рекламалар орқали ҳам пул топиши мумкин албатта. Буларни гапириш осон, лекин амалда ташкил этиш учун эса кучли мутахассислар, маркетинг ва медиа уйғунлиги керак.


Бекзод Толибов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика