Latest news

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Клубларимизнинг ОЧЛдаги рақиблари миллий чемпионатларда қандай натижа қайд этишяпти? News

Клубларимизнинг ОЧЛдаги рақиблари миллий чемпионатларда қандай натижа қайд этишяпти?

Осиё Чемпионлар Лигаси янги мавсум гуруҳ босқич баҳсларининг стартига оз фурсат қолди.

Хабарингиз бор, мусобақада юртимиз шарафини 2 жамоа ҳимоя қиладиган бўлди. Олмалиқнинг АГМК клуби А гуруҳидан ўрин олган бўлиб, мусобақадаги иштирокини 15 апрель куни бошлайди. Миржалол Қосимов шогирдларига Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол", Тожикистоннинг "Истиқлол", Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб Ал Аҳли" жамоалари рақиблик қилади.

Маълумот учун, "Ал Ҳилол" айни пайтда Саудия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган бўлса, "Шабаб Ал Аҳли" футболчилари БАА чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турибди. Тожикистонда эса миллий биринчилик баҳслари энди старт олмоқда.

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби B гуруҳидан ўрин олган бўлиб, мусобақадаги иштирокини 14 апрель куни бошлайди. "Шеърлар"га Эроннинг "Тракторсози", Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа", Ироқнинг "Ал Қува" жамоалари рақиблик қилади.

Маълумот учун, "Тракторсози" айни пайтда Эрон про-лигасида 5-ўринни эгаллаб турибди. "Шаржа" БАА биринчилигида 4-поғонада бораётган бўлса, "Ал Қува Ал Жавия" Ироқ чемпионатида етакчилик қиляпти.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика