Latest news

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  8 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Клубларимиз иштирокида халқаро мусобақа ташкил қилиниши мумкин. Унда Туркия ва Озарбойжон клублари ҳам бўлади News

Клубларимиз иштирокида халқаро мусобақа ташкил қилиниши мумкин. Унда Туркия ва Озарбойжон клублари ҳам бўлади

Гап шундаки, Туркия футбол федерациясининг ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Гюркан Теоман туркий давлатлар ўртасида футбол турнири ташкил қилиш ташаббусини билдирди.

У бўлажак мусобақани "Турон Кубоги" деб номлашни таклиф қилган. Мазкур ғояни амалга ошириш борасидаги биринчи қадам турнирни ташкил қилиш учун ишчи гуруҳ тузилганидир.

Гюркан Теоманнинг фикрича, янги мусобақа клубларга халқаро ўйинлар тажрибасини ошириш учун ёрдам беради ва молиявий жиҳатдан фойдадан холи бўлмайди. 

"Бу жамоаларнинг ички чемпионатлардаги натижаларига таъсир қилмайди, иштирокчи клубларнинг телетрансляция ва хомийлардан оладиган даромадини кўпайтиради. Бундан ташқари, клублар ўртасидаги муносабатларни яхшилайди", - деди функционер.

Ушбу режа амалга ошса, турнирда Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Кипр клублари, шунингдек, бошқа давлатларнинг туркий халқлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика