Latest news

14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  3 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1

Клублар карантингача ва карантиндан сўнг News

Клублар карантингача ва карантиндан сўнг

Ўзбек футболининг бу йилги мавсуми ҳақида гап кетганда карантингача ва карантиндан кейинги пайт деб ажратишга ўрганиб қолдик.

Суперлиганинг дастлабки 3 туридан сўнг мамлакатимизда коронавирус туфайли карантин эълон қилиниб ҳамма мажбурий танаффусга чиқди. Уч ой давом этган "таътил"дан сўнг Суперлига яна давом эттирилди. Карантиндан сўнг ҳозирча 3та тур ўтказилди ва бу ҳам баъзи мулоҳазаларга ундайди. 

Шундай экан, қуйида Суперлига жамоалари карантингача қандай эди-ю, карантиндан сўнг нималар бўлаётгани ҳақида тўхталиб ўтамиз. Бунда жамоаларнинг айни пайт турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан келиб чиқиб ёндашамиз. 

"Пахтакор": Уч ғалаба, бир мағлубият

"Пахтакор" Суперлигани кетма-кет учта ғалаба билан бошлади. Лекин карантиндан сўнг дастлабки ўйинида Жиззахда мағлуб бўлди. Охирги иккита турда эса яна зафар қучди, бўлиб ҳам ўз дарвозасидан гол ўтказмади. 


АГМК: Иккита дуранг, уч ғалаба

АГМК карантингача икки бор дуранг ўйнаб, фақат битта учрашувда ғалаба қозонганди. Карантиндан кейин эса қаторасига учала ўйинини ғалаба билан якунлади. Қизиғи шундаки, олмалиқликлар охирги 3та учрашувда бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 


"Қўқон-1912": Ўзгаришсиз кетаётган жамоа

"Қўқон-1912" ҳисобида карантингача иккита ғалаба бор эди, карантиндан сўнг ҳам икки бор ғалабага эришди. Жамоа ўз ғалабаларини фақат уйда қўлга киритяпти. Сафарда эса ҳозирча иккита ўйин ва икки мағлубият. 


"Насаф": Ғалабалар кетидан дуранглар

Афтидан "Насаф" дуранглар исканжасига тушиб қолгандек. Чунки жамоа каратингача қаторасига учта ўйинда зафар қучганди. Ҳозир эса уч марта дуранг қайд этди. Қаршиликлар уйда "Навбаҳор" ва "Бухоро", сафарда эса "Машъал"ни енга олишмади. 


"Бунёдкор": Ўша гап, ўша аҳвол

"Бунёдкор" жорий мавсумни кетма-кет иккита ғалаба билан бошлаб, бир бор мағлуб бўлганди. Карантиндан кейин ҳам охирги уч турда шундай натижа қайд этди. "Қалодирғочлар" уйда "Қўқон-1912" билан "Локомотив"ни мағлуб этиб, сафарда "Пахтакор"га имкониятни бой беришди. 


"Навбаҳор": Мағлубият йўққа чиқди

"Навбаҳор" илк турда "Пахтакор"дан мағлубиятга учраганди. Карантиндан сўнг учта ўйинда майдонга тушган "лочинлар" икки бор ғалабага эришиб, бир марта дуранг ўйнашди. "Навбаҳор" айниқса кеча Бекободда ишончли ўйин кўрсатиб, майдон эгаларидан 3:1 ҳисобида устун келди. 


"Металлург": Жамоа ўзини ўнглаб олгандек

"Металлург"нинг кечаги мағлубиятини балки тасодифга йўйиш мумкиндир. Лекин жамоа карантиндан кейин ўзини топиб олгани рост. Чунки Андрей Шипилов шогирдлари бунгача иккита баҳсни ғалаба билан якунлашди. Сафарда "Локомотив" ва "Андижон" таслим этилгани бежиз эмас. 


"Сўғдиёна": Йўқ ғалаба иккитага ўзгарди

Карантингача "Сўғдиёна" ҳам учта ўйин ўтказиб, ғалаба қозона олмаганди. Охирги уч турда бу жамоа 7 очколик бўлди. Жиззахликлар дастлаб "Пахтакор", сўнгра "Локо"ни мағлуб этишди. Охирги турда эса "Андижон" билан кутилмаган дуранг қайд этилди. 


"Машъал": Ғалаба битталигича қолмоқда 

"Машъал" илк турни "Сўғдиёна" устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаганди. Лекин муборакликлар шундан бери бошқа зафар қуча олишмаяпти. Карантиндан сўнг "Машъал" учта ўйиннинг иккитасини дуранг билан якунлаб, бир бор мағлубиятга учради. 


"Локомотив": Иккита ғалабадан уч мағлубиятга

Карантиндан сўнг "Локомотив" қайд этаётган натижалар кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлиб турибди. "Темирйўлчилар" дастлабки 3 турнинг иккитасини ғалаба билан якунлашганди. Аммо охирги учта баҳснинг ҳаммасида имкониятни бой беришди. 


"Сурхон": Ғалаба ўрнига дуранг

Карантингача ўз майдонида икки бор тўп тепган "Сурхон" ҳар иккисида ютқазиб қўйганди. Лекин жамоа сафарда "Қизилқум"ни мағлуб эта олганди. Карантиндан кейин эса воҳаликлар бир марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлишди. Бу ўринда ғалаба ўрнини дуранг эгаллади. 


"Андижон": Ўша гап, ғалаба қачон бўлади?

"Андижон" Суперлигада бу мавсум ҳали ғалаба қозонмади. Жамоа уч бор дуранг ўйнаб, уч марта имкониятни бой берди. Фарқи шундаки, карантиндан сўнг "бургутлар" икки бор дуранг қайд этишди. Лекин "Андижон" қачон ютади деган савол ҳамон долзарблигича қолмоқда. 


"Бухоро": Учта мағлубият йўққа чиқди

Ҳартугул "Бухоро" карантиндан кейин дастлабки учта мағлубиятга барҳам берди. Лекин бу жамоа ҳали ғалаба нашидасини сурмади. Муҳсин Муҳаммадиев айтиб ўтганидек, буёғига ҳар бир баҳс финалга тенг мақомда бўлади. Икки бор дуранг ўйнаган жамоа ғалаба учун ҳаракат қилса керак. 


"Қизилқум": Бор эди битта дуранг

"Қизилқум"да карантингача ҳар ҳолда бир очко бор эди. Лекин жамоа охирги уч турда фақат мағлуб бўлди. Агамурадов шогирдлари уйда АГМК ва "Пахтакор", сафарда эса "Қўқон-1912"дан мағлубиятга учрашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика