Latest news

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  3 22:23Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  0 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  81 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  14 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  462 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  2 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Клублар ҳокимият ёки шахсларга қараб қолиши керак эмас News

Клублар ҳокимият ёки шахсларга қараб қолиши керак эмас

"Истиқлол" жамоасининг қайта тикланиши сўнгги вақтларда водийлик мухлисларнинг қувонтирган хабарлардан бири бўлди десак муболаға бўлмайди.

Албатта, кечагина фаолияти тугатилган клубнинг тикланишида Фарғона вилоятига янги ҳоким этиб тайинланган Ҳайрулла Бозоровни бош сабабчи сифатида кўрсатишимиз табиий. Ушбу инсонни футбол шинавандаси эканлиги ҳаммага маълум. Лекин, клубларимиз қачонгача бир шахс ёки ҳокимятга қараб иш олиб боради? Бунга футболимизда мисоллар етарлича топилади. Қайси вилоятда ҳоким футболга жиддий қизиқсагина ёки жиддий эътибор қаратсагина ўша вилоятда футбол ривожланади. Нуриддин Зайниев даврида Қашқадарё футболи ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. "Насаф", "Машъал", "Шўртан" жамоалари халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли қатнашди. Ёки узоққа бормаймиз. Ҳайрулла Бозоровнинг Наманган футболи учун амалга оширган ижобий ишлари, бош жамоага эътиборни ошиши, футбол мактаби ва академиясини ишгу тушурилиши. Аммо, ҳокимларнинг футболдан бошқа ташвишлари ҳам етарлича. Аҳоли турмуш тарзи, ижтимоий муаммолар, йўллар таъмирланиши, қурулиш, тиббиёт ва ҳоказо. Ишонинг, чекка чекка ҳудудларда футболдан ташқари ҳам муаммолар сероб. Улар учун футболнинг умуман қизиғи ҳам йўқ. Ўзининг муаммолари ўзига етиб ортади. Улар ҳам ўзимизга ўхшаган одам, ҳокимдан ёрдам кутади. 

Клублар ҳам худди шундайлигича қолмоқда. "Андижон" ёпилиб кетиш арафасида вилоят ҳокими амалий ёрдам кўрсатгани ҳақида эшитдик. Зоир Мирзаев ҳам куни кеча "Насаф" жамоаси билан учрашган. Бунинг учун клубларда аниқ тизим йўлга қўйилиши, ушбу тизм вилоятга қайси ҳоким келишидан қатъий назар барқарор ишлашда давом этиши даркор. Бу эса ўз-ўзидан клубларнинг ҳусусийлаштиришга боғлиқ бўлмоқда. Яъни вилоятларда бош жамоалар асосан ҳокимият томонидан молиялаштирилади. Клублар шунга мажбур, ихтиёри ўз қўлида эмас. Масалан, Фарғона ҳокимини "Нефтчи" ёки "Истиқлол"га эътибор бермагани ҳақида кўп гапирилди. "Қўқон-1912" 2015 йилдан бери элитада барқарор иштирок этиб келяптику. Нега дейсизми? Чунки, клуб ҳусусий. Дейлик, Ҳайрулла Бозоровнинг Намангандан кетишидан аксарият мухлислар ҳафа бўлган бўлиши мумкин. Лекин, юқори айтганимдек клубда аниқ йўлга қўйилган дастур ва тизм бўлса ҳокимят тепасига ким келишини аҳамияти йўқ. 

Иккинчидан клубларимиз бугунги кунда етук менежерларга муҳтож. Тан олиб айтиш керакки, футболимиз Баҳром Давлатов ва Самвел Бабаян каби ишбилармон, ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни ўнглаб кета оладиган бошқарувчиларга муҳтож. Бабаян мураббий сифатида кучли кўринмаслиги мумкин. Лекин, менежер сифатида ўз вақтида "Пахтакор" учун кўп ишларни амалга оширган. Ўша ҳатто пул бўлмаган пайтда ҳам клубни барқарор ушлаб тура олган. Давлатовни эса "Машъал"да қилган ишлари ҳеч кимга сир эмас. Айнан кучли ва билимли менежер қийин паллада ҳам нима қила олишни билади. Менежер шундай иш олиб борсин, клубда барчасини зўр қилиб қўйсин унга бирор эътироз бўлмайди. Клубларни муваффақиятсизлигида доим мураббий ёки футболчилар айбланади. Лекин, ўша клубда аниқ ва барқарор тизм бўлса мураббий ҳам қийналмайди. Демак, гап ҳоким ёки унинг атрофидаги инсонларда эмас. Гап клубдаги тизмда. Клублар барибир бир кун келиб ҳусусий бўлиши шарт. Яна қанча муддат ҳокимият берадиган пулга қараб кун кўради? Қачон ўз олдига юқори мақсадларни қўяди? Клублар ҳокимларга ёки шахсларга қарам бўлишини тўхтатиш керак. "Нефтчи" ёки "Навбаҳор", борингки бошқа клуб бир ҳоким даврида юксалиб, иккинчи келган ҳоким даврида қуйига шўнғиши керакмас. Клублар аниқ тизм асосида мустақил фаолият юритадиган давр келди! 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика