Latest news

22:42"Ал Насср" Каземирога ҳафтасига қанча маош бермоқчи?  0 21:51"Реал" қишда яна Трент билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Клуб "Ливерпуль" ҳимоячисининг ўтишига ишончи комил, аммо уни яқин вақтларда амалга оширишга умид қилмоқда  3 21:26МЮ ва ПСЖ собиқ хавбеки Европадан кетиши мумкин  0 21:01"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ўйинчи билан шартнома имзоламоқчи  0 20:35"Сити" 50 млн фунтга ҳужумчи олмоқчи  2 20:12Расман: Алишер Одилов Суперлигага қайтди  32 19:58Зиркзее "Ман Юнайтед"дан кетишни истамаяпти  0 19:30Вилья "Олтин тўп" ҳақида: "Бу совринга унчалик ишонмайман"  7 19:00"Соққа қилишни" "Реал"дан ўрганинг!  1 18:25Нкунку ПСЖга ўтишга яқин  0 18:00"Барселона" Рафиньяни сотиб юбормоқчи, чунки...  3 17:39"Ювентус" "Вест Хэм" футболчисини ижарага олмоқчи  0 17:16Ван Дейк: "Ливерпуль" билан янги шартнома борасида ҳеч қандай янгилик йўқ"  0 16:50Сон Хён Мин "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолади  0 16:28Ғузордан Тошкентга юриш қилган Муҳриддин Зоиров янги жамоаси ҳақида нима деди?  1

"Клубдан кўра кўпроқ". "Барселона" шиорининг тарихи News

"Клубдан кўра кўпроқ". "Барселона" шиорининг тарихи

1930 йилда Испания ҳукумати Каталониянинг мустақил бўлиш ҳаракатини йўққа чиқарди.

Шундан сўнг Испанияда фуқаролар уруши, ҳарбий тўнтариш ва Франсиско Франко режими ғалабаси содир бўлди.

Уруш пайтида раҳбарлардан бири бўлган Примо де Ривера "Барселона"нинг уй стадионини ёпиб қўйди ва у ерда ҳарбий лагер ташкиллаштирди.

Барселона кўчаларида ўқлар учган пайтда, жамоа Мексика ва АҚШда турне ўтказаётган эди. У ерда футболчилар клуб президенти Хосе Суньолнинг ўлими ҳақида эшитишди ва қайтмасликка қарор қилишди.

1938 йилнинг 16 мартида ҳаводан ташланган бомба клуб офисини сочиб ташлади, 1940 йилнинг мартида эса Франко "Futbol Club Barcelona" номини "Club de Futbol Barcelona"га ўзгартирди ва клуб логотипига ўзгартириш киритди.

Клубдагилар аввал ҳам мустақилликни хоҳлашган, аммо Франко раҳбар бўлганидан сўнг бу истак янада кучайди.

60 йиллар охирида Франко режими сустлашди ва 1968 йилнинг 17 январида "Барселона" президенти Нарцис де Каррерас ўзининг инаугурациясида "Клубдан кўра кўпроқ" шиорини айтди.


Нарцис де Каррерас

Де Каррерасни Франко режими душмани деб бўлмасди. Бироқ "Барселона" мухлислари ушбу жумлага ўзлари истагандек маъно беришди: "Барселона" бу шунчаки клуб эмас, бу Каталония халқининг мустақилликка интилишидир.


Ҳар ой шиорнинг машҳурлиги ошиб борарди, Каррерас эса худди шундай тезлик билан ўз позицияларидан айрила бошлади. Натижада, у 2 йил ҳам вазифасида қололмади ва 1969 йилнинг декабрида истъефосини эълон қилди.

"Барселона" сайтидаги тушунтиришдан асосий жумлалар

  • Шиор - клубнинг Каталония халқига нисбатан бўлган мажбурияти.
  • "Барселона" Каталония билан боғланган, клуб Каталония қизиқишларини бутун дунёда тақдим этади.
  • Глобализация даврида "Барселона" ижтимоий жавобгарликни кенгайтирган. "Барселона" - фақат Каталонияда "Клубдан кўра кўпроқ" эмас, балки бутун дунёда шундай. Гап UNICEF билан ўтказиладиган хайрия программалари ҳақида кетмоқда.

17 январь куни "Барселона"нинг шиори "Mes que un club" (клубдан кўра кўпроқ) 50 ёшга тўлди.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика