Latest news

01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  2 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  5 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  181 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1

"Клуб билан бундай кўринишда хайрлашиш мен учун оғир" — Абрамовичдан кейин "Челси"нинг тақдири нима бўлади? News

"Клуб билан бундай кўринишда хайрлашиш мен учун оғир" — Абрамовичдан кейин "Челси"нинг тақдири нима бўлади?

"Челси"нинг тақдири ҳал бўлмоқда — куни-кеча Роман Абрамович расман клубни сотиши ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йил "МЮ" ва "Реал" (4:3) ўртасида бўлиб ўтган шиддатли баҳсдан сўнг, Романнинг футболга бўлган муҳаббати уйғонган. Айнан шундан кейин у бирорта футбол клубини сотиб олишга қарор қилган.

Мана орадан деярли 19 йил ўтиб, клуб эҳтимолий санкциялардан жабр кўрмаслиги учун "Челси"ни сотишга мажбур бўлмоқда. 24 февраль куни Буюк Британия парламентида Абрамович инглиз клубига эгалик қилиши мумкинмаслиги ҳақида сўз борган эди. Шу сабабли, Абрамович севимли жамоасини сотишга қарор қилди, шунингдек, клубнинг 1,5 миллиард фунт миқдоридаги қарзидан ҳам кечиб юбоишга қарор қилди.

"Илтимос, бир нарсани билинг: бу қарорга келиш жуда қийин бўлди ва клуб билан бундай кўринишда хайрлашиш мен учун оғир. Аммо "Челси" учун ҳозирги вазиятда энг тўғри йўл шу. Мен охирги марта "Стэмфорд Бриж"га бориб, ҳамма билан хайрлаша оламан деб умид қиламан. Мен учун "Челси"нинг бир бўлаги бўлиш бир умрлик шараф. Жамоа билан биргаликда эришган ютуқларимиздан фахрланаман. "Челси" футбол клуби ва унинг мухлислари доим юрагимда қолади", — деди Абрамович.

The New York Times нашри маълумотларига қараганда, тадбиркор аввалроқ клубни камида 2,5 миллиард доллар эвазига сотилади деб ўйлаган. Хабарларга кўра, "Челси"га 3та номзод қизиқиш билдирган. Улар орасидаги асосий даъвогар америкалик консорциум ҳамда швейцариялик бизнесмен Хансйорг Висс.

Амалга ошиши мумкин бўлган шартнома бўйича инветесторлар билан Американинг Raine банки шуғулланади. Абрамович клуб учун даъвогарларга шу ҳафтада масалани ҳал қилишни таклиф қилди.

Абрамович "Челси"ни бошқаришдан бош тортди. Бу нима дегани?

"Челси" сотувдан тушган маблағ хайрия фондига йўналтирилади.

26 февралда Абрамович "Челси" бошқарувини 2010 йил ташкил этилган клуб хайрия фондига топширди. "Челси" у орқали хайрия ва ижтимоий лойиҳалар билан шуғулланган. Аввал унинг фаолияти учун тахминан 120 миллион доллар сарфланганди. Жамоа бошқаруви ҳамон спорт директори Марина Грановская ҳамда техник директор Петр Чех назорати остида қолмоқда.

Абрамович "Челси"ни Англиянинг энг муваффақиятли клубига айлантирди

Абрамович жамоани сотишдан олдин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишга эришди: 12 февраль куни лондонликлар "Палмейрас"ни мағлуб этиб, тарихида илк маротаба ушбу совринга эга чиқишди. Клуб россиялик билан эришиш мумкин бўлган деярли барча титулни қўлга киритди.

Роман келганидан сўнг, "Челси" жаҳон футболининг ҳақиқий грандларидан бирига айланди. Абрамович даврида (ундан аввалги 98 йилда 21та соврин) лондонликлар 10дан ортиқ соврин ютишди.

Абрамовичнинг "Челси"си 5 марта Англия чемпиони бўлди, 5 марта мамлакат Кубогини қўлга киритди, 3 бора Лига Кубоги ва 2 бор Англия Суперкубогига эга чиқди. "Челси" икки марта Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ғолиб бўлди. Шунингдек, битта УЕФА Суперкубогини олди ва яқинда клублар ўртасидаги ЖЧга сазовор бўлди.


Роман Абрамович даврида лондонликлар шарафини ҳимоя қилган энг кучли футболчилардан иборат рамзий терма жамоа

Инстаграмда Абрамович "Челси"ни сотиши ҳакидаги пост тагига жамоанинг афсонавий сардори Жон Терри шундай изоҳ ёзиб қолдирди: "Раҳмат, Роман, клубнинг дунёдаги энг яхши эгаси". 

Ҳа, унинг бу фикрига кўшилмасдан бошқа илож йўқ...


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика