Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  48 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  12 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Клопп: "Вест Хэм" ҳар жабҳада яхши ўйин ўтказди" News

Клопп: "Вест Хэм" ҳар жабҳада яхши ўйин ўтказди"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛда "Вест Хэм" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

"Билмадим, балки бу ушбу мавсумдаги энг муҳим ўйинлардан бири сифатида эсланар. "Вест Хэм" ҳар жабҳада яхши ўйин намойиш қилди. Биринчи бўлимда уларнинг кўплаб вазиятларини қайтара олдик. Бироқ рақиблар иккинчи таймда очиқ ўйин намойиш қилишди. Улар ҳимоямиздан ўтиш учун йўлларни излашди. Биз эса тўпни олиб қўйишда фаол ўйнай олмадик. Футболчиларим нима қилиб бўлса-да, ижобий натижага ҳаракат қилишди.

Агарда жамоанинг ўйини ўхшамаса ҳимояга эътибор беради ва биз буни уддаладик. Бундай пайтларда омаднинг ўрни муҳим бўлади. Аммо қайд этишим керакки, ўтган давр мобайнида ҳамма жамоа ҳам бунчалик кўп ғалабага эриша олмайди.

Натижадан мамнунман. Биламан, биз яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Асосийси - кучли рақиб мағлуб этилди. Улар нима сабабдан Англиянинг энг яхши жамоалари билан тенгма-тенг курашаётганини исботлай олишди", - деди Клопп.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика