Клопп "Вест Бромвич"га қарши баҳсда Пьюлис билан юзага келган можаро учун узр сўради
19 dec 2015 14:47
News
Клопп "Вест Бромвич"га қарши баҳсда Пьюлис билан юзага келган можаро учун узр сўради
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Вест Бромвич"га қарши АПЛнинг 16-тур учрашувида (2:2) ўз ҳаракатлари учун узр сўради.
Ўйин охирида Клопп ва унинг ҳамкасби Тони Пьюлис ўртасида можаро келиб чиқди. Клопп рақибини фақат узун оширмалар билан ўйнаганликда айблади, Пьюлис эса унга баҳс давомида бор-йўғи 3та шундай оширма бўлганини тушинтирмоқчи бўлди. Натижада мураббийлар бир-бирининг қўлини сиқиб қўймади.
"Ўйин жуда оғир ўтди. Тони жуда оғир инсон эканлигини ўзи яхши билади. Мен унга ўз сўзларимни айтдим, аммо бу муаммо бўлмас эди. Одатда мен қўл чўзиб узр сўрайман, лекин бу бошқа вазият. Ҳеч қандай ҳурматсизлик бўлмади. Ўйин вақтида айтган сўзларим учун узр сўрайман. Бу фақат ҳис-туйғу эди, бошқа нарса эмас" - дейди Клопп.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments