Latest news

12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  3 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  7 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  5

Клопп: "Сафарда бир очко - ёмон эмас, бўлаверади" News

Клопп: "Сафарда бир очко - ёмон эмас, бўлаверади"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Кристал Пэлас"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Менга ўйиннинг старти жуда ёқди, тўғри динамикани танладик, яхши узатмалар амалга оширдик. Рақиб дарвозамизга яқинлашмади, биз эса 3-4 вазиятга эга бўлдик - Салоҳ тўсинни пойлади, Жотанинг боши билан йўллаган зарбаси... Одатда бундай пайтларда бир ёки икки вазиятдан гол урган бўлардик. Бироқ бу сафар ундай бўлмади.

Менимча, биз олдиндан ўйланган футболимизни йўққа чиқардик - бундай ҳолатда ҳимояланиш осонроқ эди. Кутилмаган футбол ўйнаш учун жамоада ранг-баранглик бўлиши керак.

Тўпни ўзимиз йўқотдик, рақиблар эса агрессив ўйнади. Албатта, нимадир нотўғри кетаётгани борасида ҳиссиётлар бор. Аммо сафардаги бир очко ёмон натижа эмас, бу ҳам бўлаверади", - деди Клопп.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика