Клопп ростан “МЮ”ни бошқаришни истаганмиди?
13 oct 2017 23:33
News
Клопп ростан “МЮ”ни бошқаришни истаганмиди?
Илгарироқ “Майнц”нинг собиқ бош мураббийи Экхард Краутцун ўз интервьюсида, Клопп футболчилик пайтида “МЮ”ни бошқаришни орзу қилганлиги ҳақида гапириб ўтганди. Ушбу мураббий қўл остида Юрген Клопп футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийликни бошлаган. Юрген 2001 йилдан 2008 йилгача “Майнц”да ишлаган ва кейинчалик “Боруссия”ни бошқарган. 2015 йилдан буён у “Ливерпул”да бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда.
“Собиқ бош мураббийимнинг интервьюсини ўқидим. Краутцн менга ёқади, аммо у узоқ ўтмишни ёдга олган экан, унинг 100 фоиз ҳақ эканлигиги ишонмайман. Қандай қилиб “Майнц”да ўртамиёна футболчи бўлиб юрган инсон, ўз мураббийига бориб, “мен қачондир мураббий бўлсам “МЮ”ни бошқаришни истайман” дейиши мумкин. Балки инсонлар мени калтафаҳмликда айблаши мумкин, аммо мен у даражада аҳмоқ эмасман. Ҳеч қачон бундай бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганман.
Краутцен ўша пайтдаям ҳозир ҳам сер Алекс Фергюссонга ихлос қўйганди. У билан биринчи марта кўришганимда у “МЮ” логотипи туширилган кийимда эди. Балки у ниманидир унутгандир. Унинг интервьюсини кулгу билан қарши олдим, аммо ҳаммаси у айтгандек эмас,” дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail.
Comments