Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Клопп навбатдаги мағлубият ҳақида нималар деди? (тўлиқ интервью) News

Клопп навбатдаги мағлубият ҳақида нималар деди? (тўлиқ интервью)

АПЛ 14-турида “Лидс”га учралган мағлубиятдан (1:2) кейин мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ливерпуль” олдинги турда “Ноттингем Форест”га имкониятни бой (0:1) берганди.

- Шубҳасиз, бу муваффақиятсизлик. Ўйинни жуда яхши бошлагандек кўриндик, аммо кейин кутилмаган гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштирдик, аммо негадир бу ўзимизга бўлган ишончни қайтара олмади. Ўйинни назорат қилишга интилдик ва тўпни жуда кўп олдирдик.

Йигитлар ҳаракат қилшди, тўп билан яхши муомала қилдик ҳамда яхши имкониятларга эга бўлдик, лекин якунда ҳисоб 1:1 бўлиб турганида шундай ҳимояланишда давом этсанг, ҳаммаси очиқ қолади. Иккинчи гол билан боғлиқ вазиятда (“Лидс”нинг) омад кулиб боқмади, бунақаси бўлиб туради. Бизда шу каби ҳолат юз берди, ундан фойдалана олмадик.

- Муаммони қандай ҳал қилиш керак?

- Эҳтимол, айрим футболчилар ҳаддан ортиқ кўп ўйнаётгандир, Эллиот бундан мустасно эди. У яхши бошлади, аммо ўйинни давом эттира олмади. Тиаго эса касал, олдинда ҳар доим бир хил ўйинчилар ҳаракат қилмоқда – булар, бизда қолган уч форвард. Курашишимиз керак.

- Муаммо индивидуал хатолардами?

- Жамоавий ўйин ҳар доим индивидуал ҳаракатларга асосланади. Бири иккинчисига олиб келади. Баҳсни тўлиқ кўриб чиқишингиз мумкин, иккинчи гол билан боғлиқ вазиятдаги ҳимояланганимиз каби ўйнаб бўлмайди. Аммо шундай ҳимояландик, шу туфайли мағлуб бўлдик. Акс ҳолда, бизда очко бўларди ва олдинга боришда давом этардик. Ҳозир эса бизда ҳеч нарса йўқ ва бу бутунлай бошқа туйғу.

- Бундан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Даражани майдонда кўрсатиш керак. Мавсум стартиданоқ жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келдик. Футболчилар 1-турдан бошлаб ўйнашга мажбур бўлмоқда. Ҳозирги ҳолатимиз мана шундай. Ўзимизга ўзимиз ёрдам беришимиз лозим ва шундай ҳам бўлади, деган Клопп.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика