Клопп: "Месси - мен кўрган энг яхши футболчи"
01 may 2019 11:16
News
Клопп: "Месси - мен кўрган энг яхши футболчи"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Барселона"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ярим финал баҳсидан аввал Каталония клуби ҳужумчиси Лионель Месси ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Гап битта Мессида эмас. Бу жамоанинг барча футболчилари юқори савияли. "Барселона" чемпионга айланди. Месси мавсум бошланишидан олдин яна Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни истагани ҳақида айтган, бу таҳдиддек эшитилади! Аммо биз ҳам финалга чиқмоқчимиз.
Месси - мен кўрган энг яхши футболчи. Камина кўплаб кучли ўйинчиларни шуғуллантирган. Отам доимо Пелени дунёнинг энг зўр футболчиси дерди, аммо жуда кичик бўлганим учун унинг ўйинларини кўрмаганман" - дейди Клопп.
Месси жорий мавсум "Барселона" сафида 45та учрашувида майдонга тушиб, 46та гол урди.
Link :
Source : UEFA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments