Клопп: "Мане жорий мавсумда бошқа ўйнай олмаслиги аниқ эмас"
04 apr 2017 21:16
News
Клопп: "Мане жорий мавсумда бошқа ўйнай олмаслиги аниқ эмас"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Садио Маненинг ҳолати ҳақида гапириб берди.
Футболчи "Эвертон"га қарши АПЛнинг 30-тур учрашувида жароҳат олган эди.
"Ҳозирча Мане жорий мавсумнинг қолган қисмида ўйнай олмаслиги 100% аниқ эмас. Бироз кутиш керак. Ҳозир айта олишим мумкин бўлган ягона нарса, у эртага "Борнмут"га қарши ўйнамайди.
Садио мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин, аммо тасдиқлай олмайман. Мане ўзини яхши ҳис қилмоқда" - дейди Клопп.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments