Latest news

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  27 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  9 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  33 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

Клопп “Ливерпуль”нинг мағлубиятида Брустерни айбламасликларини сўради News

Клопп “Ливерпуль”нинг мағлубиятида Брустерни айбламасликларини сўради

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп Англия Суперкубогида “Арсенал”га учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Рианнинг пеналтини амалга ошира олмагани бу у қандайдир босим остида қолади дегани эмас. Хатолар учун кимнидир айбдор деб ҳисоблаш лозим бўлса, бу менман. Унинг зарба йўллашини мен истаган эдим. У бу каби ишларни амалга оширишга уста эди. Аммо бугун ўйлаган мақсадини амалга ошира олмади. Ҳаётда ва футболд бу тахлит ишлар рўй бериб туради.

Биз барчамиз мағлубиятга кўникишни ўрганишимиз, унда хулосалар чиқаришимиз лозим. Агар ўша вазиятда у гол уриб, бошқа бир кимдир адашганида ҳам шундай ҳолат рўй бериши мумкин эди. Ҳеч ким хатодан ҳоли эмас. Мен Рианнинг ҳеч қачон 11-метрлик зарбадан адашганини кўрмагандим. Аммо бу сафар мана шу иш содир бўлди”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Англия Суперкубоги учун кечган баҳсда “Арсенал” “Ливерпул”дан устун келди. “Уэмбли” стадионида кечган беллашув 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса “тўпчилар” омадлироқ (5:4) чиқишди ва ўз тарихида 16-бор ушбу совринга эга чиқишди.

Пеналтилар сериясида омад “Арсенал” футболчилари томонида бўлди. “Қизиллар” сафида эса Риан Брустер 11-метрлик зарбани голга айлантира олмади ва якунда унинг жамоаси мағлуб бўлди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика