Клопп "Ливерпуль"нинг кейинги мураббийи ҳақида: "Жеррардни танлаган бўлардим"
24 sep 2019 20:00
News
Клопп "Ливерпуль"нинг кейинги мураббийи ҳақида: "Жеррардни танлаган бўлардим"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп собиқ ўйинчи Стивен Жеррард ундан сўнг клубни бошқариши мумкинлигини айтди.
"Мендан кейин "Ливерпуль"ни ким бошқара олади деган саволга, Стивен Жеррард деб жавоб берган бўлардим. Қўлимдан келган пайт унга ёрдам бераман. Сени ишингдан олишса, бунда улар айбдор эмас, балки сен етарлича ушбу иш учун лойиқ эмассан. Касбимга, ишимга барчасини бераётганимни тушуниш учун анча каттаман. Мукаммал эмасман, бироқ клубга 100% боримни бераман. Ҳасадгўй эмасман ва шубҳаланмайман ҳам. Ёрдамим керак бўлса, ёрдам бераман", – дейди Клопп.
Link :
Source : fourfourtwo.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments