Latest news

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Клопп: "Кутилмаганда ҳамкасбимга зарба бериб юборишим мумкин" News

Клопп: "Кутилмаганда ҳамкасбимга зарба бериб юборишим мумкин"

"Ливерпуль" янги бош мураббийи Юрген Клопп жамоадаги илк тасаввурлари ҳақида сўзлаб берди.

"Айни дамда "Ливерпуль" жаҳоннинг энг яхши жамоаси эмас. Ҳозир ким энг яхши бўлишни истайди? Биз эратага ва индинга энг яхши жамоа бўлишни хоҳлаймиз. Шартномани имзолашдан олдин жамоани ташқаридан ўрганиб чиқдим, мени қониқтирди. Менга Лионель Месси ёки Криштиану Роналдуни сотиб олишлари керак эмас.

Қандай ўйин услубини ёқтираман? Жиннича. Жаҳон даражасидаги жамоалар - "Бавария", "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Реал" тўп билан кўпроқ эгалик қилишга интилади, аммо бу осон эмас. Рақиб сенга устунликни бериб қўйиб, ҳимояда кутмайди.

Футболчилар терма жамоадан қайтганидан сўнг, келаси ҳафтада машғулотларни бошлаймиз. Мен майдонда тезликни кўришни истайман, аммо биринчи навбатда мухлислар учун ўйнаётганимизни ҳисобга олиш лозим.

Англия чемпионатига кўникишим керак. Балки керак эмасдир, чунки Англиянинг маҳаллий жамоаларига қарши ўйинларда тажрибам бор. Мураббийлар ўриндиқлари жуда яқин жойлашган ва кутилмаганда ҳамкасбимга зарба бериб юборишим мумкин. Баъзида ўзимни бошқара олмай қоламан" - дейди Клопп.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика