Клопп - "Интер" ҳақида: "Ливерпуль"нинг йўли шундай доим қийин бўлади"
13 dec 2021 23:12
News
Клопп - "Интер" ҳақида: "Ливерпуль"нинг йўли шундай доим қийин бўлади"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛнинг қайта қуръаси ҳақида гапирди.
- Барчаси жойида. Албатта, осон бўлмаган рақибга тушдик. "Интер" А Серия пешқадами бўлиб турибди, айни дамда улар яхши ҳолатда. Кўрамиз, қандай бўларкин.
"Интер" ўтган мавсумда А Серия чемпиони бўлди. "Ливерпуль"нинг йўли шундай - осон бўлмайди. Барчаси бўлиши мумкин, уриниб кўрсак бўлади.
- Қуръани қайта ўтказишгани тўғри бўлдими?
- Албатта. Буни тўғридан-тўғри эфирда кўриб ўтирдим ва миямдан шундай фикр ўтди: "Буни шунчаки ташлаб қўйиб бўлмайди". Албатта, қуръани бошқатдан қилиш керак эди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments