Клопп: "Гвардиола 4 йил таътил олиши керак"
16 oct 2022 15:55
News
Клопп: "Гвардиола 4 йил таътил олиши керак"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиоланинг 4 йил таътил олиши тарафдори.
- Ёзда Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан шартномаси якунланади. Унинг клубда қолишини истармидингиз?
- Йўқ. Пеп 4 йил таътил олишини хоҳлардим. Ҳа, шундай. Навбатдаги 4 йилда уни футболда кўришни истамасдим. Бу албатта, хазил.
Билмадим, буни айтиш керакмиди ёки йўқ. Уни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайман. У буни ҳар куни барчага кўрсатиб бера оляпти. Пепнинг қилаётган ишларини ҳурмат қилмаса бўлмайди, - деди "Ливерпуль" устози.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Comments