Клопп Фирминонинг ҳолати тўғрисида гапирди
05 nov 2021 21:17
News
Клопп Фирминонинг ҳолати тўғрисида гапирди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Атлетико"га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олди.
"Роберто ҳақида яхши янгилик йўқ. Унда сонининг орқа қисмида жиддий жароҳат бор — бу ҳақиқий омадсизлик.
Даволаниш учун қанча вақт кетишини аниқ айта олмаймиз. Аммо бу ФИФА кунларидаги танаффусдан сўнг дарҳол содир бўлмайди. Таркиб устида ишлашимиз керак бўлади.
Бу биз учун оғир зарба. У қанча муддатни ўтказиб юборишини аниқ билмайман, аммо тикланиш 4 ҳафтадан кўпроқ вақтни олади. Жароҳат жиддий. Кўрамиз, одатда Фирмино тез тузалиб кетади", — деди "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп.
Link :
Source : liverpoolfc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments