Latest news

07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  32 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  1 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  108 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19

Клопп дўстини қўллаб-қувватлаш учун Паралимпия Ўйинларига борди News

Клопп дўстини қўллаб-қувватлаш учун Паралимпия Ўйинларига борди

"Ливерпул"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Париждаги Паралимпиадага ташриф буюрди.

У парабадминтон мусобақаларида қатнашган дўсти Войтек Чижга мухлислик қилди. 

Улар 20 йилдан ортиқ дўст бўлиб келишган. Чиж профессионал футболчи бўлган ва Кёльннинг "Фортуна" жамоасида ўйнаган, аммо у жиддий жароҳат олган ва охир-оқибат оёғи ампутация қилинган.

Кейинчалик Войтек параспортга кириб келган. У узунликка сакрашда Германия шарафини ҳимоя қилган. Паралимпия Ўйинларида унинг еттита медали бор, шундан тўрттаси олтин. Сўнгги йилларда у Янги Зеландияда яшаб, у ерда янги спорт тури – парабадминтонни кашф этди. У ушбу спорт тури билан атиги уч йил олдин шуғуллана бошлаган бўлса-да, Паралимпия Ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.



Афсуски, Войтек Париждаги биринчи иштирокида Клопп қаршисида олтин медалга даъвогар британиялик Дэн Беттелга имкониятни бой берди. "Daily Mail" хабарига кўра, 44 ёшли паралимпиячи британияликни мағлуб этиш учун яна 2-3 йил вақт талаб қилинишини айтган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика