Latest news

17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  2 16:49"Машъал" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  4 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  3 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4

Клопп: "Бу сизга PlayStation эмас" News

Клопп: "Бу сизга PlayStation эмас"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп таркибдаги ротация ҳақида гапирди.

"Олдинроқ сизларга статистика менга қизиқ эмаслигини, шунингдек, Янги йилга қадар турнир жадвалида етакчи бўлиб туриш ҳам муҳим эмаслигини айтгандим. Кўпчилик мухлислар бизнинг ёмон ўйинларимиз олдинда эканлигига умид қилишмоқда. Биз "Борнмут"ни мағлуб этишимиз керак. Демак, ғалабалар бизни биринчиликда ушлаб туради. Шунингдек, футболчилар жароҳат олмаслиги учун жамоада омад ҳам бўлиши керак. Бу бизни кўпроқ ташвишга соладиган жиҳат бўлиб турибди.

"Эвертон"га қарши ўйинда майдонга яхши таркибни туширдим. Уларнинг майдонда кўрсатадиган маҳоратига ҳеч қандай шубхам йўқ эди. Агарда кимлардир ўйинда кам ўйнаса, уларнинг ўйин ритмига мослашиши қийинлашиб кетади. Агарда улар юқори жисмоний ҳолатда бўлиб, машғулотларда яхши ишлашса, тизимни тезда ўзлаштириб олишади.

Ўтган мавсум декабрда мен 30та ўзгариш қилишни режалаштирмагандим. Бироқ ўшанда ҳолат шуни тақозо қилганди. Тушунаман, мухлислар асосий таркибга ҳар доим энг яхшилари тушиши керак деб ҳисоблашади. Аммо бу ҳаёт, FIFA ёки PlayStation эмас. Шундай ҳолат", - деди Клопп.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика