Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?
25 feb 2025 08:56
News
Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?
«Мен жамоадан ушбу ўйинга жиддийлик билан ёндашишни сўрадим. Йигитлар ушбу ўйин жуда муҳим эканлигини тушунишди.
Менинг сирим? Билмадим. Мен ҳар доим жамоа билан тўғри ёндашувни топишга ҳаракат қиламан. Агар топсам, жамоа менга ҳозиргидан кўпроқ нарсани беришини биламан.
Йигитлар мен улар учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилишимни тушунишади. Бу жамоа бошида жуда кўп қийинчиликларга учради. Учта мураббий ўзгарди. Аммо ҳозир ҳаммаси ўзгарди. Улар кучли эканликларини исботлашмоқда. Мени қувонтираётган яна бир нарса улар ўз ўйинлари билан мухлисларни яна стадионга қайтара олишмоқда.
Натижа мен учун доим иккинчи рақамли бўлган. Мен футболчилардан доим максимал ҳаракат қилишларини талаб қиламан. Агар футболчи майдонда борини берса, натижа ўз-ўзидан келади», — деди «бўрилар» устози.
Similar news
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Comments