Latest news

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Клаудио Браво:«Барчаси ҳали олдинда» News

Клаудио Браво:«Барчаси ҳали олдинда»

«Манчестер Сити» дарвозабони Клаудио Браво Чемпионлар Лигаси доирасида собиқ жамоаси «Барселона»га қарши майдонга тушди.

Ана шу ўйин олдидан чилилик дарвозабон Каталониянинг Mundo Deportivo нашрига интервью берди.

- «Камп Ноу»га қайтаётганингиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Хотиржамман. Аммо мазкур ўйиннинг жамоамиз учун ўта муҳимлигини ҳам яхши тушунаман. Бу стадионга қайтаётганимдан хурсандман. Чунки фаолиятимнинг энг ёрқин дамларини айнан шу ерда ўтказдим. Ушбу клуб туфайли жаҳон футболи элитасига кирдим.

- Яхши қабул қилишларини кутяпсизми?

- Ишончим комил, мухлислар илиқ қарши олишади. «Барселона»ни ажойиб тарзда тарк этдим. Бу клубда ўйнаб, барча совринларни қўлга киритдим. Лекин «Манчестер Сити»га ўтганимдан афсусда эмасман.

- Сизнингча, ким ғолиб бўлади?


- Менимча, жамоалар ўз ўйинларини намойиш қилишади. «Барселона»га деворлари ёрдам бериши мумкин. Бироқ биз ўзимизнинг кучли тарафларимизни намойиш этиб, режани бажаришимиз керак. ғалаба учун ҳар икки клубнинг имкониятлари бир хил.

- Месси, Суарес ва Неймар билан яна бирга майдонга тушасиз. Фарқи - бу сафар улар сизнинг дарвозангизга таҳдид солишади...

- Улар билан бир клубда ўйнаганим - омадим. Жамоаларимизнинг ўйин услуби ўхшаб кетади. Бироқ «Барселона» таркибида Месси бор. Леонинг ўйинини қанчалик таҳлил қилманг, ундан нима кутишингизни билмайсиз.

- Марк-Андре тер Штегенни «Сельта»га қарши учрашувдаги ҳаракати учун танқид остига олишди. Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ҳар қандай дарвозабон танқид қилинади. Айниқса, гап «Барселона» ҳақида кетганда. Нима бўлган тақдирда ҳам, тер Штеген - кучли дарвозабон. Ишончим комил, у босимларга бардош беради.

- Дарвозабонлар учун хатоларни унутиш қийинми?


- Ушбу позицияда ўйнаганлар бу саволга қандай жавоб беришни яхши билишади. Ўйлашимча, дарвозабон ҳар қандай жамоада муҳим ўйинчи ҳисобланади. Босимга бардош бериш учун эса яхши ўйнаш керак.

- Ўзингизга нисбатан ишлатилган танқидларга қандай муносабатда бўласиз?


... интервьюнинг қолган қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика