Кларенс Зеедорф Берлусконига жавоб қайтарди
11 may 2014 11:00
News
Кларенс Зеедорф Берлусконига жавоб қайтарди
Афтидан “Милан”да ҳам нохуш кунлар бошланганга ўхшайди. Куни кеча клуб хўжайини Сильвио Берлускони жамоа бош мураббийи Кларенс Зеедорфни қоралаб чиқди.
Унинг айтишича, Зеедорф бундай катта клубни бошқаришга ҳали ёш экан ва фақат ёши катта одамгина “Милан” футболчиларини бошқара олар экан. Бу гапи билан Берлускони футболчилар Зеедорфга қулоқ солишмаяпти дегандек бўлди.
Ўз навбатида 38 ёшли голландиялик мураббий ҳам хўжайиннинг бу гапларини эътиборсиз қолдирмади: “Очиғи мен Берлускони нима демоқчи бўлганини тушунмадим. Мен фақат бўлажак учрашув ва жамоам ҳақида ўйлаяпман. Мен ҳар доим ҳазил қилишим мумкин, лекин керак пайтда жиддий бўла оламан. Баъзан футболчилар олдимга келиб, мен билан ишлашаётганидан хурсандликларини маълум қилишяпти, бу эса жуда муҳим”.
“Берлускони “Милан”ни ёши катта мураббий бошқара олади деяпти-ю, лекин мендан атиги бир ёшга катта Винченцо Монтеллани ўрнак қилиб кўрсатяпти. Бу эса умуман тушунарсиз ҳолат. Мен аҳмоққа ўхшаб қараб туришни хоҳламайман. Токи бош мураббий эканман, атрофимдагилар ҳурмат қилишини хоҳлайман”.
“Мураббийликни бошлаганимга энди уч ой бўлди, аммо 22 йилдан бери футболдаман ва нима қилаётганимни жуда яхши биламан. Мен ҳар доим матбуотга илиқ муносабатда бўлиб келганман, шу ўринда улар ҳам мен билан яхши алоқада бўлсин дейман. Олдимизда “Аталанта”га қарши баҳс турибди. Ҳозир бор эътиборим мана шу ўйинга қаратилган”.
Х.Холиқов тайёрлади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments