Latest news

01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Кимсан ўзи Кимпембе? News

Кимсан ўзи Кимпембе?

Узоқ танаффусдан сўнг, катта иштиёқ билан кутилган Европа Чемпионлар Лигаси яна катта саҳнага қайтди.

Кеча тунда футбол бошланишига етиб олганлар, уёғига ухлаб қолмаганлари аниқ! 

Франция пойтахти Париж шаҳрида ҳали узоқ вақт эслаб юришга арзийдиган ўйин бўлиб ўтди. 

Кетма-кет 4 йил Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалга қадар етиб борган ПСЖга бу сафар 1/8 финалдаёқ, "Барселона" дуч келиб қолди. Ўйингача деярли барча "Барса"нинг имкониятларини бироз юқори баҳолаётганди. 



Дўстларингиз орасида ПСЖнинг чин мухлиси борми? Юртимизда "Пари Сен-Жермен"нинг мухлис ва мухлисалари унчалик кўп эмас, лекин улар бор! 

Шулардан бири, каминанинг дўсти Тимур Абдулин бўлади. Душанба, 13 февраль, дўстим бўлажак ўйиндан нималар кутаётганига қизиқдим. "Яна "Барса", бу сафар нечта гол уриб қолиб кетасизлар", - дедим кулиб. Бунга жавобан Тимур: "Йўқ, бу сафар рақибни аяб ўтирмаймиз. Айниқса, Париждан уларни қон йиғлатиб кузатиб қўямиз", деганда орзуга айб йўқ, сизлар ҳар сафар шунга ўхшаш хаёллар билан овунасизлар дегандим. 

Қўшимча қилиб, у жамоа бугунги кунга келиб, яхши спорт формасида эканлиги, Ди Мария ва Кавани ғалабада муҳим роль ўйнаши ва "Эль Матадор" гол уришини ҳам таъкидлаганди. Биргина муаммо, бу марказий ҳимоя чизиғида Тьяго Сильванинг йўқлиги ва унинг ўрнини Кимпембе эгаллаши, у эса ҳали жуда ёш эканлигида деди. 

Ўзаро ўйинлар статистикаси (ПСЖ устози Эмерининг "Барселона"га қарши статистикаси алоҳида масала), жамоалар ҳолати, Месси ва бир неча сабаблар етмаганидек, жамоа сардори Тьяго Сильванинг йўқлиги...      

Бир қарашда ҳаммаси оддий, ПСЖ ўз голини урар, лекин ғолиб каталонияликлар бўладигандек эди. 

Шу сабабли бўлса керак, учрашув вақтида Преснель Кимпембенинг ўйинига алоҳида эътибор қаратдим.

Амалда кимнинг "кетмони учганию", бевосита ўйинни яна бир бор таҳлил қилиш ниятидан йироқман. 


Майдонда нима бўлганини ўзингиз ҳам яхши кўрдингиз.

Ҳа, Унаи Эмери тактик жиҳатдан ғалабага эришди, Ди Мария, Кавани, Дракслер, Вератти, Рабьо ва қолган барча-барча футболчилар зўр ўйнагани учун мезбонлар зафар қучишди. Лекин бир ўйлаб кўринг, ўзининг дебют ўйинида Месси, Суарес, Неймарга қарши тўп тепаётган 21 ёшли футболчи "қовун туширган"да нима бўлиши мумкин эди? Ҳеч ким ундан Тьяго Сильва каби топ даражадаги футболни талаб қила олмасди. Агар хато қилса ҳам, "Ҳа, энди ёшлик қилдида. Бу учликка қарши кимлар адашмаган" дердик ва бўлди, барчаси вақт ўтиши билан эсдан чиқарди. 

Лекин бу ўйин нафақат Кимпембе, балки футболнинг оддий мухлиси хотирасида ҳам узоқ вақт сақланиши аниқ. 



Дарвоқе, ёдда қоларли лаҳзалар сўраганмидингиз мистер Кимпембе? Муаммосиз!

Талабларига биноан деганларидек, Месси-Суарес-Неймар учлигига қарши ўйин. Ёш ҳимоячи учун бундан ҳаяжонлироқ, қизиқроғини топиш мушкул вазифа чамамда.

Бўйи марказий ҳимоячилар учун нисбатан унча баланд бўлмаган (183 см) Преснель Чемпионлар Лигасида бу учрашувга қадар бир дақиқа ҳам ўйнамаган. 

Анчагина бақувват, тезкор ва совуққон чапақай, ҳавода яхши ўйнайди. Кеча эса бутун дунё Кимпембе оёқлари билан ҳам футбол ўйнай олишини кўриб қўйди. 

Биргина Месси билан бўлган вазиятни эсланг, Лео ўз услубида жарима майдончаси яқинига келиб, рақибларни бирин-кетин алдашга чоғланганди. Преснель эса "кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни" деган нақлни аргентиналикка эслатиб қўйди. 

ВИДЕО (TAS-IX)



Ушбу мавсумга қадар, Преснель асосий жамоада пайдо бўлганини санаш учун битта қўл бармоқлари етарди. Оҳирги икки мавсумни эса ҳимоячи ПСЖ ўринбосарлар жамоаси таркибида, тўртинчи (!) дивизионда ўтказган. Тьяго Сильванинг жароҳати, Маркиньоснинг Бразилияга, Олимпия ўйинларига кетиб қолиши, мураббийлар штабини Кимпембени асосий таркибнинг мавсумолди тайёргарлигига тўлиқ жалб қилишга мажбур этди. Ёш футболчи қимматли имкониятни кўкка совурмади.

Мавсумни Преснель марказий ҳимоячи сифатида бошлади. Тьяго Сильва тузалиб, Маркиньос қайтганидан сўнг, қахрамонимизнинг ўйин вақти анча қисқарди, лекин унинг иқтидорини кўриб улгуришди. Бирданига премьер-лига жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида гап-сўзлар чиқа бошлади. Октябрь ойида эса Кимпембе Франция миллий терма жамоасига чақирув олди.    


 
Ноябрь. Футболчи ПСЖ билан шартномасини 2021 йилгача узайтирди. "Ушбу мавсумдаги мақсадларим? Мусобақаларда ғалаба қозониш, иложи борича кўпроқ вақтни майдонда ўтказиш, жамоадошларим, клуб ва мухлислар билан унутилмас дақиқаларни бирга ўтказиш", - деди у. 

"Агар уни бирор ким билан солиштиришни сўрасалар, мен Венсан Компанини айтган бўлардим", - деди ПСЖ ва Бельгия термаси футболчиси Томас Менье. - Преснель ҳам нозик дид соҳиби, ўйин услуби ҳам жуда ўхшаб кетади. Кимпембе ҳам кўплаб замонавий ҳимоячилар каби, ҳужумни ҳимоядан бошлашга катта эътибор қаратади. 

Ёш француз ёмон бошламади. Кимпембе бутун ўйин давомида на Месси, на Суарес ва на Неймарга дарвоза томон аниқ зарба беришга имкон қолдирмади! 


Ўзи кўринмаган бўлиши мумкин, лекин ишини қойиллатиб бажарди бола-пақир.

Бунақаси сўнги бор қачон бўлганини "Барселона"нинг ашаддий мухлиси ҳам эслай олмаса керак.  

Ҳимоячи бундан буёғига ҳам ўз устида ишлашдан тўхтамайди ва ёрқин юлдуз бўлиб етишади деган умиддамиз!


Омонжон Тўхтамирзаев

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика