Latest news

00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  3 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  17 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  62 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  12 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  49 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  70 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2

Ким келса ҳам тезроқ келсин... News

Ким келса ҳам тезроқ келсин...

Сал аввалроқ ЎФФ сайти миллий терма жамоамизни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини маълум қилди.

Рўйхатдан ўрин олган мураббийларнинг ҳаммаси хорижлик. Бу кундек равшан, негаки терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи хорижлик мутахассис бўлади. 

Кенгайтирилган рўйхатдан Дан Петруску (Руминия), Славолюб Муслин (Сербия), Миодраг Радулович (Черногория), Анджелио Алессио (Италия), Бернд Шторк (Германия), Бранко Иванкович (Хорватия), Славен Билич (Хорватия), Вальтер Маццари (Италия), Берт ван Марвейк (Голландия) кабилар ўрин олган. 

Ушбу хабар вақтида чиққани яхши бўлди, негаки кўпчилик ишқибозлар томонидан терма жамоамиз бош мураббийи масаласи нима бўлди, ўзи номзодлар борми каби саволлар тинмай янграётганди. Шундай экан, энди бемалол айтсак бўлади, ҳар ҳолда номзодлар бор, энди гап бош мураббийни аниқлаб олишда.

Терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи айнан шу рўйхатдагилардан бири бўладими ёки умуман бошқа одамми, бу ҳақда бир нарса дейиш қийин. Чунки футболда исталган воқеа юз бериб қолиши мумкин. Балки рўйхатда бўлмаган умуман бошқа шахс терма жамоамизни бошқариши мумкин. 

Бизни эса янада кўпроқ қизиқтираётган масала шу: ким бўлса ҳам тезроқ кела қолса яхши. Аммо гап бу ерда шошма-шошарликка йўл қўйиб, дуч келган мураббийни олиб келиш ҳақида кетмаяпти. Фақат янги мураббий йил охиригача аниқ бўлса яхши бўларди. 

Чунки мавсум тугаяпти ва декабрь ойида тўлиқ кейинги йил режасини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Тақвим тузилаётганда эса бош мураббий ҳам шу ерда бўлгани маъқул. У тақвим билан танишади, ФИФА кунларига қарайди, терма жамоамизнинг Осиё чемпионатигача тайёргарлик режасини белгилаб чиқади. 

ЎФФ бош мураббийсиз ҳам кейинги йил тақвимини тузади, лекин мураббий кейинроқ тайинланса балки унга қайсидир кун керак бўлиб қолиши мумкин, бу эса олий лига тақвимида яна ўзгариш бўлишига сабаб бўлади. Шу боис биз хоҳлардикки, ЎФФ тезроқ бирорта мураббий билан шартнома имзолаб, 2018 йил тақвимини ва тайёргарлик режаларини биргаликда тузиб чиқса. 

Янги мураббий учун жамоанинг Осиё Кубогига ҳозирлик жараёнини белгиланган тартиб асосида тузиб чиқиш бирламчи иш ҳисобланади. Бу таркиб ва тактикани аниқлаб олишдан ҳам муҳим. ЎФФ айнан кимни олиб келиши ҳозирча маълум эмас. Фақат ЎФФ ўз талабларига мос келадиган мураббийни қидираётганини биламиз. 

ЎФФнинг талаблари қандай билмади-гу, лекин мухлислар талаби кундек равшан: келаси йил БААда ўтказиладиган Осиё Кубогида камида ярим финалга қадар етиб бориб, ҳеч бўлмаганда учинчи ўрин билан қайтиш. 2022 йилги жаҳон чемпионатигача ҳали анча вақт бор, шу боис футболда бирданига олдинга катта сакраш қилмасдан ҳар бир ишни босқичма-босқич амалга оширган маъқул.

Rating: -129   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика