Latest news

22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  52 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  3 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  16 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5

Ким Чанг Бок: "Ўзбекистонда мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгарган" News

Ким Чанг Бок: "Ўзбекистонда мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгарган"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози иштирок этди.

"Эртанги баҳс иккала жамоа учун ҳам муҳим ҳисобланади. КХДР - Ўзбекистон учрашувдан сўнг жуда катта вақт ўтди. Бу ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Биз мана шу тайёргарликни яхши бўлганини исботлаш учун Ўзбекистонга келдик", - дейди КХДР бош мураббийи Ким Чанг Бок.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистон терма жамоасини қанчалик ўргандингиз? Баҳрайн ва Филиппинга қарши ўйинларнинг видеоларини кўрдингизми?

- Ўзбекистоннинг КХДРга қарши ўйинидан сўнг терма жамоаингиз таркибида ўзгаришлар содир бўлди. Жамоага 15, 16, 19-рақамли футболчилар келиб қўшилишди. КХДРдаги баҳсда асосан фахрий футболчилар ўйнаганди. Баҳрайн ва Филиппинга қарши учрашувларда эса кўплаб ёшлар ўйнаганини кўрдим. Уларнинг кучлари 90 дақиқага етмоқда. Бу шахсий фикрим. 

- Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонларини айта оласизми?

- Терма жамоанинг кучли ва кучиз томонларини айтмаган бўлардим. Аввалги жамоада урғу кўпроқ майдоннинг марказига бериларди. Ҳозир эса тезкор ҳаракат қилиб ҳужумга ўтишга уринмоқда. Жамоада бош мураббий ўзгарди, демак тактика ҳам ўзгаргани аниқ. Бундан ташқари Ўзбекистоннинг устунлиги мухлисларда бўлади. Эртага стадионга кўплаб мухлислар келиши мумкин. Агар бунга қарши чора топа олсак яхши натижага эриша оламиз.

- Нима учун КХДР табиий майдонларга эга бўла туриб ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини сунъий майдонларда ўтказмоқда. Бу рақибларга қарши ўзига хос тактиками?

Бу саволга КХДР халқаро муносабатлар бўйича мутахассис жаноб Че жавоб берди: Бизнинг иқлимга табиий майса тўғри келмайди. Тўғри бизда табиий майдонлар бор, аммо бу стадионлар ФИФА томонидан қабул қилинмайди. Бу сунъий майдон ФИФА томонидан расман қабул қилинган. Шу сабабли ҳам рақибларни Пьёнгянгдаги ўйингоҳда қабул қилаяпмиз.

- Эртага КХДРни дуранг қониқтирадими?

- Агарда биз эртага дурангга эриша олсак техник томондан қониқарли натижа бўлади. Сабаби уйда Ўзбекистонни мағлуб этганмиз, сафарда эса дуранг. Бу техник томонлама бизга устунлик беради.

- Жаноб мураббий, сиз ўз мураббий фаолиятингизда янгиликлардан фойдаланиб турасизми ёки одатий материаллардан фойдаланасизми?

- Рақибларни ўрганиш борасида янги технологиялар бўйича футбол Федерациясида шундай бўлим бор. Асосан видеоматериаллар орқали рақибларни ўрганамиз. Мураббий ўйинларни кўриб ўзи тактика тузиб чиқади. 


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика